Тожливирусдан ўлганлар сони 50 кишига етди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка давомида уч киши тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда 29 июнь куни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

“Бишкекдаги Республика юқумли касалликлар шифохонасида 54 ёшдаги аёл, Ўш шаҳар касалхонасида 61 ёшдаги эркак, Ўш гуманитар университети клинкасида 61 ёшли эркак бемор вафот этди”, – деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, сўнгги бир сутка ичида 269 кишида коронавирус аниқланди, 52 бемор соғайиб, уйларига чиқарилди.

Қирғизистонда коронавирусга чалиниш ҳолати илк марта аниқланган 18 мартдан то 29 июнгача 5017 бемор аниқланди. Улардан 2294 нафари соғайди, 50 бемор вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ