СOVID-19: Қирғизистонда яна 269 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 29-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 269 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5017 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 52 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2294 кишини ташкил қилмоқда.

Янги қайд қилинганлар:

Бишкек шаҳри –  138;

Чуй вилояти —43;

Ўш вилояти —6;

Ўш шаҳри –  23;

Жалолобод вилояти — 26;

Боткен вилояти — 4;

Норин вилояти — 4;

Иссиқкўл вилояти —16;

Талас вилояти —9;

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ