Март ойидан буён Қирғизистонда пневмониядан 54 одам вафот этди

Март ойидан буён Қирғизистонда 1145 кишида пневмония қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бугун, 29-июндаги брифингда маълум қилди.

Унга кўра, бугунги ҳолат бўйича 564 киши соғайди, ҳозирда яна 525 бемор шифохоналарда қолмоқда. Улар орасидан 408 одам Бишкек шаҳрида.

Жами мамлакат бўйлаб 54 одам пневмониядан вафот этди, улардан 48 киши Бишкек шаҳрида қайд қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ