Қирғизистонда яна 20 нафар тез ёрдам бригадаси иш бошлайди

Тез тиббий ёрдам марказига 15 та тез ёрдам машинаси топширилди. Қирғизисфтон Бош вазирининг ўринбосари Алмазбек Баатирбеков тез ёрдам машиналарининг техник ҳолатини текширди, деб хабар беради ҳукумат матбуот хизмати.

«Эпидемиологик вазият туфайли мобил гуруҳларнинг етишмаслиги кузатилмоқда. Интернет тармоқларида тез ёрдам машиналари кечикиб ёки умуман йўқлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Талабларни қондириш учун тез ёрдам машиналарини кўпайтиришга қарор қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларига қарши қўзғатилган жиноий ишлар ва ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли линияда жойлашган 15 та автомобил 2018 йилдан бери ишлатилмаётган эди.

Реанимация автомобилларини етишмаслиги инобатга олган ҳолда, уларни йўлга қўйишга қарор қилинди. Ушбу масалада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан келишилди. Ушбу иш бўйича тергов параллел равишда давом этади », – деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, транспорт воситалари текширувдан ўтказилган. Улар сунъий нафас олиш ва бошқа ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

«Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитаси мобил гуруҳларга яна бешта транспорт воситасини берди. Натижада бугунги кундан бошлаб 118 ва 103 хизматларига қўшимча 20 тез ёрдам бригадаси ишга чиқди. Тиббиёт ходимлари ташкил этилди. Умид қиламизки, бу вазиятни тўғирлашга ёрдам беради », – деди Алмазбек Баатирбеков.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ