Германия Қирғизистонга 41,8 миллион евро миқдорида грант беради

Қирғизистон Республикаси ҳукумати ва Германия ҳукумати ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган молиявий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 25 июн куни Олий Кенгаш йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Шартномага кўра, Германия ҳукумати Қирғизистонга молиявий ва техник ҳамкорлик учун 41,8 миллион евро миқдорида грант ажратади. Бунинг 21,8 млн. евро қуйидаги техник ҳамкорлик лойиҳалари учун тақдим этилади:

1. «Перинатал соғлиқни сақлашга кўмак кўрсатишга» (4 миллион евро);

2. «Яшил иқтисодиёт ва хусусий секторнинг барқарор ривожлантириш» (6 миллион евро);

3. «Касбий таълимга кўмак кўрсатиш» (5 миллион евро);

4. Биологиявий хилма-хиллик бўйича ёнғоқни ва яйловларни муниципал фойдаланиш орқали камбағалликни камайтириш (2,9 миллион евро);

5. «Тадқиқотлар ва мутахассислар фондини ташкил қилиш» (2,5 миллион евро);

 6. «Қирғизистон Республикасида сифатли хизматларни фойдаланишга кўмак кўрсатиш» (1,4 миллион евро).

20 миллион евро молиявий лойиҳалар бўйича қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун берилади:

1. «Молиявий секторнинг қиймат занжири дастури» (9 миллион евро);

 2. «Молиявий секторнинг қиймат занжири дастури» – Қўллаб-қувватлаш чоралари (€ 1 миллион)

3. «Соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳа» (10 миллион евро). Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда овоз беришга юборилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ