Қирғизистоннинг собиқ президенти Рўза Ўтунбаеванинг онаси вафот этди. Бу ҳақда Рўза Ўтунбаеванинг ташаббускор жамғармаси маълум қилди.
Салийқа Данияровани сўнги сафарга кузатиш маросими 30-июнда бўлиб ўтади. Марҳума Оламудун туманига қарашли Байтик овулида дафн қилинади.
Салийқа Даниярова 40 йил ўқитувчи бўлиб ишлаган.