Новқатдаги кўмир конида газ исидан бир киши заҳарланиб вафот этди

Ўш вилояти Новқат туманидаги овулларнинг биридаги кўмир конида бир фуқаро газ исидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Фалокат кеча, 28-июнда кечаси соат 20:35да содир бўлган.

Воқеа жойига борган қутқарувчилар фуқаронинг жасадини кондан олиб чиқиб, милиция ҳодимларига ўтказиб беришган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ