Бишкекда “Сўз эркинлигига” бағишланган акция бўлмоқда

Бугун, 29-июнда Бишкек шаҳрида сўз эркинлигига бағишланган акция бўлиб ўтмоқда. Эркинлик хиёбонидаги М.Фрунзенинг ҳайкали олдида  «#REакция 3.0» акцияси марш билан тамомланади.

Марш Оқ уйнинг ёнида тамомланиб, иштирокчилар Олий Кенгаш қабул қилган  «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонунга қарши мурожаатномани имзолашади.

Ҳозирда акцияга таҳминан 100 га яқин инсон тўпланди. Модератор Эркин Нурбаев билан Урмат Жанибаев тожливирусдан сақланиш қоидаларига риоя қилиб, масофани сақлаб, фитналарга алданмасликка чақиришмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ