Келаси хафтадан бошлаб тамаддихоналар фаолиятига чекловлар киргизилиши мумкин

25-июнда ҳукуматнинг брифинги чоғида Бишкек шаҳридаги эпидемиологиявий вазият бўйича мэрия аппаратининг раҳбари Балбақ Тулўбаев маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, берилган алгоритм асосида тамаддихоналарнинг ишига келаси хафтадан бошлаб чекловлар киргизилиши мумкин. «Биз марказий штабга тамаддихоналарнинг фаолияти бўйича бир қатор таклифлар киргиздик. Агар бозорлардан ташқари, тамаддихоналар, тўйхоналар, ошхоналар, умумий овқатланиш жойлари биз берган  алгоритм асосида иш олиб бормас экан, элликдан зиёд мижозни қабул…

Батафсил...

Оқ уй олдида митинг бўлмоқда

Бишкекда Олий Кенгаш биноси олдида ахборотни манипуляция қилиш ҳақидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, депутатлар бугун  шов-шувга сабаб бўлган ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқувда кўриб чиқишади. Митинг иштирокчилари қонунга киргизилган ўзгаришларни бекор қилишни талаб қилишмоқда. Уларнинг айтишича, бу қонун сўз эркинлигини йўқ қилишлик бўлиб ҳисобланади. «Бир дунё Қирғизистон» ташкилотининг раҳбари Тўлеқан Исмаилованинг айтишича, қирғизларнинг қадимдги  «бош…

Батафсил...

Бугун, Қирғизистонда Фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилиниши мумкин

 Эпидемиологиявий ҳолат кучайиб бораётгани сабабли қайта фавқулотда ҳолат  тартибини жорий қилиниши масаласи бугун кўриб чиқилади. Республика штабида бу масала муҳокамага қўйилиши ҳақида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев бугун, 25-июндаги брифингда маълум қилди. «Бугун республика штабида яна муҳокама қиламиз. Кўриб турибсизлар, энг оғир вазиятда Бишкек шаҳри, Чуй вилояти, Ўш шаҳри, кейин Ўш вилояти бўлмоқда. Шунинг учун ҳолатни бир томонлама кўрмай,…

Батафсил...

СOVID-19: 25-июнда 30 бемор тузалди, жами соғайганлар 2112 нафарга етди

Бугун, 25-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 30 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  5; Чуй вилояти — 10; Ўш вилояти — 1; Ўш шаҳри –  6; Жалолобод вилояти — 6; Норин вилояти — 2; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2112 бемор соғайди.

Батафсил...

Янги рекорд: Қирғизистонда яна 228 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 25-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 228 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3954 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 30 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2112 кишини ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  113; Чуй вилояти — 24; Ўш вилояти —31; Ўш…

Батафсил...

24 мамлакат билан почта алоқалари тикланди

Бугун, 24-июндан бошлаб «Қирғиз почтаси» давлат ишхонаси 24 мамлакат билан ҳамкорликни тиклади. Давлат рўйхатга олиш хизмати ушбу мамлакатларнинг рўйхатини эълон қилди. № Мамлакат номи № Мамлакат номи 1 Австрия Республикаси 13 Нидерланд 2 Озарбайжон Республикаси 14 Болгария Республикаси 3 Буюк Британия 15 Молдова Республикаси 4 Венгер Халқ Республикаси 16 Польша Республикаси 5 Грузия 17 Ўзбекистон Республикаси 6 Италия Республикаси 18…

Батафсил...

Бишкекда кунига 50 мингдан ортиқ юзқоп чиқарувчи корхона очилди

“Бишкек эркин иқтисодий ҳудудида” бир марталик юзқоп ишлаб чиқарувчи цех очилди. Корхонани очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова иштирок этганини ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Корхона 160 минг АҚШ долларига баҳоланган ускуналар билан таъминланган. Ишлаб чиқаришнинг кўлами таҳминан кунига 50-60 минг дона юзқоп чиқаради. Юзқоплар FRR1 тури бўйича  EN149:2001 оврупа талабларига жавоб беради. Юзқоп чиқаришда деярли барча жараён автоматлаштирилган.…

Батафсил...

Бу йил Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш кўлами 18 фоизга камайган

Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш кўлами 18 фоизга камайган. Бу ҳақда «Акчабар» молиявий портали хабар берди. Маълум бўлишича, Сўнгги беш ой ичида Қозоғистон 1,28 миллион тонна ун ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,5 фоизга камдир. Умуман олганда, ўтган йилга нисбатан ун ишлаб чиқариш 18 фоизга камайди. Хусусан, Қўстанай вилоятида 425 минг тонна (2019 йилга нисбатан 0,6% кам), Чимкентда…

Батафсил...

Жээнбеков Москвадаги ғалаба парадида қатнаша олмади

Давлат раҳбари Сўўрўнбай Жээнбеков билан Москвага борган 2 кишида тожливирус аниқлангани сабабли Президент парадда иштирок этмади. Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков ва у билан бирга борган делегация аъзолари Москва шаҳрига борганида COVID-19 вирусуга тест топширди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котибаси Тўлғўнай Стамалиева маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, президет билан борган икки кишидан касаллик аниқланган. Улар президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлим раҳбари Данияр Сидиқов…

Батафсил...

Коронавирусга чалинган журналист Азим Азимов билан суҳбат

Бишкеклик режиссер ва журналист Азим Азимов бир ҳафта аввал коронавирусга чалинган. У ҳозирда уй шароитида даволанмоқда. “Узпресс” ахборот агентлигининг муҳаррири Шоҳруҳ Соипов, Азим Азимов билан скайп орқали мулоқот қилиб, ундан коронавирусни қандай юқтириб олгани, белгилари ва давоси ҳақида сўради. “Оғриётганимга бир ҳафтадан ошди. Соғлигимда баъзи ижобий ўзгаришлар бор. Тана ҳароратим пасайди, ҳозир яхши. Бироқ коронавирус хасталиги оғир кечаяпти. Грипп бўлсам,…

Батафсил...

Сулукта шаҳридаги кўмир конида 4 инсон газ исидан заҳарланиб вафот этди

Кеча, 23-июнь куни Сулукта шаҳридаги кўмир конида 4 нафар инсон газга заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда ФВВдан хабар қилишди. Маълумотда ёзилишича, фалокат ишхоналарнинг биринчи конида содир бўлган. Фалокат оқибатида 3 эркак ва 1 аёл газ ҳидидан заҳарланиб вафот этишган. Конга ФВВнинг қутқарув гуруҳи жалб қилиниб, вафот этган инсонлар жасадларини кондан чиқариб, Сулукта шаҳар шифохонасидаги ўликхонага етказишган. Вафот этганлар: – 1947-йилда…

Батафсил...

СOVID-19: Ўш шифохонасида 48 ёшдаги бемор вафот этди

Бугун, 24-июнь ҳолатига кўра мамлакатимиздаги эпидемиологиявий вазият бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев ахборот бераётиб, сўнги суткада тожливирусдан яна бир нафар бемор вафот этганини маълум қилди. Марҳум 1972-йилда таваллуд топган (эркак киши). У Ўш вилояти шифохонасида даволанаётган эди. Қирғизистон бўйлаб жами 42 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Батафсил...

СOVID-19: 24-июнда 28 бемор тузалди, жами соғайганлар 2082 нафарга етди

Бугун, 24-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 28 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  7; Чуй вилояти — 5; Ўш вилояти — 2; Ўш шаҳри –  1; Боткен вилояти — 3; Иссиқкўл вилояти — 6; Талас вилояти — 2; Норин вилояти — 2; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2082 бемор соғайди.

Батафсил...

Қирғизистонда бир кунда 207 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 24-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 207 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3726 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 28 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  92; Чуй вилояти — 35; Ўш вилояти — 28; Ўш шаҳри –  43; Жалолобод вилояти — 1; Талас вилояти…

Батафсил...

Ўш шаҳрининг мунтазам режасини ишлаб чиқишга 17 млн сомдан ошиқ пул сарфланади

Жорий йилнинг сўнги Ўш шаҳрининг мунтазам режаси тасдиқланади. Бу ҳақда Ўш ҳудудий шаҳар қурилиши ва архитектура бошқармалиги раҳбарини ўринбосари Рисбек Тўқўев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 18-июнь куни ишчи комиссиянинг 16-йиғини бўлиб ўтиб, мунтазам режа муҳокама қилинган. «Ишчи комиссиянинг таркибида шаҳар кенгашининг депутатлари,  ҳудудий кенгашларнинг раислари, ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари бор. Улар ўз таклифларини беришди. Бугунги кунда давлат лойиҳалаш институтига мэриядан…

Батафсил...

Юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларига жарима солинди

Собиқ бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиевни кузатиш маросимида юзқопсиз суратга тушганлар ичидан 28 амалдорга жарима солинди. Бу ҳақда 23-июнда Бишкекдаги Давлат санитар-эпидемиология бўйича маркази раҳбарини ўринбосари Мира Қурманова маълум қилди: «“Бузишлар ҳақидаги” кодексга биноан 28 баённома тузилган. Ҳар бирига 5 минг сомдан. Баённомалар тузилиб топширилди.  “РСК-банкига” тўлашади. Квитанцияларни ҳозирча олиб келишмади”. Маҳкаманинг маълум қилишича, жарима солинганлар орасида собиқ ва ҳозирги бош…

Батафсил...

Алмазбек Атамбаев 11 йилга қамалди

Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди 23 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари, суд ҳукми билан собиқ президент барча давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. Атамбаевга ва қариндошларига тегишли бўлган молк–мулклар мусодара қилинадиган бўлди. 16 июнь куни прокурор суддан жиноят олами авторитетларидан бири Азиз Батукаевни қамоқдан ноқонуний бўшатганликда айбланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни…

Батафсил...

Жалолобода кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкиниши қайд қилинди

Бугун, 23-июнь соат 10:05 атрофида Жалолобод вилоятида ер силкиниши содир бўлди. Зилзила марказида 3 балли силкиниш бўлганини ФВВдан маълум қилишди. Маълум бўлишича, Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб, Учбулоқ, Жайтерак овулларида 3 баллгача силкиниш содир бўлган. Зилзиладан жабрланганлар ва фалокатлар қайд қилинмади.

Батафсил...

3 ой давомида Россиядан 10,9 минг фуқаро келди

Россиядан Қирғизистонга қайтишни истаган фуқаролар сони 7 мингдан ошмоқда, дея таъкидлайди элчилик. 4 минга яқин қирғизистонлик талабалар ҳам қайтиш имкониятини кутмоқда. Элчиликнинг матбуот хизмати фуқароларни олиб келиш жараёни давом этаётганини маълум қилди. Ҳозирда хафтасига Москва—Ўш ва Москва—Бишкек парвозлари амалга оширилмоқда. Шунингдек яқин орада Санкт-Петербургдан рейслар ташкиллаштириш режаси бор. Элчиликнинг ҳисоби бўйича, 2020-йилнинг 20-мартидан 21-июнигача Россиядан Қирғизистонга 10 минг 904 фуқаро…

Батафсил...

Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 4 кунга ёпилади

Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 25-июндан 28-июнгача вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, чегара Хитойда гуруч байрами нишонланаётгани сабабли қўшни мамлакатнинг ташаббуси билан ёпилмоқда. Эркеч-Том божхона бекатидан юк ташувчи уловлар 29-июндан бошлаб ўтказилади. «Эркеч-Том-автойўл» божхона бекати Хитой Халқ Республикасидан маҳсулотларни Қирғизистонга ўтказишни таъминлаган маҳсус алгоритм талабларига биноан 15-апрелдан бошлаб фаолиятини олиб бормоқда.

Батафсил...
1 2 3 4 5 13