Қирғизистонда бир кунда 207 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 24-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 207 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.

Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3726 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 28 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан.

Янги қайд қилинганлар:

Бишкек шаҳри –  92;

Чуй вилояти — 35;

Ўш вилояти — 28;

Ўш шаҳри –  43;

Жалолобод вилояти — 1;

Талас вилояти — 1;

Норин вилояти — 5;

Иссиқкўл вилояти — 2;

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ