Кеча, 23-июнь куни Сулукта шаҳридаги кўмир конида 4 нафар инсон газга заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда ФВВдан хабар қилишди.
Маълумотда ёзилишича, фалокат ишхоналарнинг биринчи конида содир бўлган. Фалокат оқибатида 3 эркак ва 1 аёл газ ҳидидан заҳарланиб вафот этишган. Конга ФВВнинг қутқарув гуруҳи жалб қилиниб, вафот этган инсонлар жасадларини кондан чиқариб, Сулукта шаҳар шифохонасидаги ўликхонага етказишган.
Вафот этганлар:
– 1947-йилда таваллуд топган шахс;
– 1983- йилда таваллуд топган шахс;
– 2001- йилда таваллуд топган шахс;
– 1986- йилда таваллуд топган шахс.
Маълумотларга қараган вафот этган инсонларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари бўлишган.