Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 25-июндан 28-июнгача вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда давлат чегара хизмати маълум қилди.
Маълумотда ёзилишича, чегара Хитойда гуруч байрами нишонланаётгани сабабли қўшни мамлакатнинг ташаббуси билан ёпилмоқда.
Эркеч-Том божхона бекатидан юк ташувчи уловлар 29-июндан бошлаб ўтказилади.
«Эркеч-Том-автойўл» божхона бекати Хитой Халқ Республикасидан маҳсулотларни Қирғизистонга ўтказишни таъминлаган маҳсус алгоритм талабларига биноан 15-апрелдан бошлаб фаолиятини олиб бормоқда.