Келаси хафтадан бошлаб тамаддихоналар фаолиятига чекловлар киргизилиши мумкин

25-июнда ҳукуматнинг брифинги чоғида Бишкек шаҳридаги эпидемиологиявий вазият бўйича мэрия аппаратининг раҳбари Балбақ Тулўбаев маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, берилган алгоритм асосида тамаддихоналарнинг ишига келаси хафтадан бошлаб чекловлар киргизилиши мумкин.

«Биз марказий штабга тамаддихоналарнинг фаолияти бўйича бир қатор таклифлар киргиздик. Агар бозорлардан ташқари, тамаддихоналар, тўйхоналар, ошхоналар, умумий овқатланиш жойлари биз берган  алгоритм асосида иш олиб бормас экан, элликдан зиёд мижозни қабул қилса,  келаси хафтадан бошлаб чекловлар чораларини киргизамиз. Аниқроғи, умумий овқатланиш жойлари кечки 22:00дан тонги 05:00гача беркитишимиз зарур бўлади», – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ