Бу йил Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш кўлами 18 фоизга камайган

Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш кўлами 18 фоизга камайган. Бу ҳақда «Акчабар» молиявий портали хабар берди.

Маълум бўлишича, Сўнгги беш ой ичида Қозоғистон 1,28 миллион тонна ун ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,5 фоизга камдир.

Умуман олганда, ўтган йилга нисбатан ун ишлаб чиқариш 18 фоизга камайди.

Хусусан, Қўстанай вилоятида 425 минг тонна (2019 йилга нисбатан 0,6% кам), Чимкентда 144,4 минг тонна ун ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 33,5% га кам. Оқмола вилоятида 137,1 минг тонна ун ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 11,4 фоизга камдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ