Юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларига жарима солинди

Собиқ бош вазир Мухаммедқалий Абилғазиевни кузатиш маросимида юзқопсиз суратга тушганлар ичидан 28 амалдорга жарима солинди. Бу ҳақда 23-июнда Бишкекдаги Давлат санитар-эпидемиология бўйича маркази раҳбарини ўринбосари Мира Қурманова маълум қилди:

«“Бузишлар ҳақидаги” кодексга биноан 28 баённома тузилган. Ҳар бирига 5 минг сомдан. Баённомалар тузилиб топширилди.  “РСК-банкига” тўлашади. Квитанцияларни ҳозирча олиб келишмади”.

Маҳкаманинг маълум қилишича, жарима солинганлар орасида собиқ ва ҳозирги бош вазирлар Мухаммедқалий Абилғазиев, Қубатбек Бўрўнов, бош вазир ўринбосарлари ва ҳукумат аппаратининг бўлим бошлиқлари бор.

Собиқ бош вазир Абилғазиевни кузатаётиб Ҳукумат уйининг олдида кўпчилик бўлиб суратга тушган амалдорларнинг бу ҳати-ҳаракати ижтимоий тармоқларда баҳс мунозараларга сабаб бўлган. Айримлари суратдаги бош вазир бош бўлиб унинг ўринбосарлари ва бошқа юзлаб амалдорларнинг бирортасида ҳам юзқоп кийилмагани ва ҳавфсизлик масофаси сақланмаганини танқид қилишган.

Ҳукуматнинг матбуот котиби Чинғиз Эсенгулов барча амалдорлар ҳар куни ишга келишидан аввал тана ҳарорати текширилиб, тегишли назоратдан ўтишини, аппаратда санитар талаблар мустаҳкам сақланаётганини “Фейсбукдаги” саҳифаси орқали маълум қилган.

19-июнда президент Сўўрўнбай Жээнбеков Ҳавфсизлик кенгашининг мажлисида тожливирусга бефарқ бўлиш ҳолатлари кўпайганини таъкидлаб, ҳукумат аъзолари йиғилиб, ижтимоий масофани сақламай, юзқопсиз суратга тушгани касалликка қарши курашиш ҳаракатини барбод қилаётганини айтиб, танқид қилган.

Бўрўнов “Бир сурат олти ойлик ишимизга соя солди” деган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ