3 ой давомида Россиядан 10,9 минг фуқаро келди

Россиядан Қирғизистонга қайтишни истаган фуқаролар сони 7 мингдан ошмоқда, дея таъкидлайди элчилик. 4 минга яқин қирғизистонлик талабалар ҳам қайтиш имкониятини кутмоқда.

Элчиликнинг матбуот хизмати фуқароларни олиб келиш жараёни давом этаётганини маълум қилди. Ҳозирда хафтасига Москва—Ўш ва Москва—Бишкек парвозлари амалга оширилмоқда. Шунингдек яқин орада Санкт-Петербургдан рейслар ташкиллаштириш режаси бор.

Элчиликнинг ҳисоби бўйича, 2020-йилнинг 20-мартидан 21-июнигача Россиядан Қирғизистонга 10 минг 904 фуқаро юборилган. Бунинг учун 51 авиарейс, Қозоғистон орқали 20 автобус қатнови ташкиллаштирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ