Ўш шаҳрининг мунтазам режасини ишлаб чиқишга 17 млн сомдан ошиқ пул сарфланади

Жорий йилнинг сўнги Ўш шаҳрининг мунтазам режаси тасдиқланади. Бу ҳақда Ўш ҳудудий шаҳар қурилиши ва архитектура бошқармалиги раҳбарини ўринбосари Рисбек Тўқўев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 18-июнь куни ишчи комиссиянинг 16-йиғини бўлиб ўтиб, мунтазам режа муҳокама қилинган.


«Ишчи комиссиянинг таркибида шаҳар кенгашининг депутатлари,  ҳудудий кенгашларнинг раислари, ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари бор. Улар ўз таклифларини беришди. Бугунги кунда давлат лойиҳалаш институтига мэриядан 5 млн сом сарфланган. Кейинчалик яна 1,5 миллион сом сўрашган. У ҳам берилди. Бу мунтазам ражалаш бўйича аҳолининг тушунчаси йўқ экан. Бироқ биз ҳудудий кенгашларнинг бошлиқлари билан гаплашиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз », – деди Р.Тўқўев.

Ўш шаҳрининг мунтазам режасига Ўшнинг марказий қисми киради. Мунтазам режа 3 минг 500 гектар майдонни ташкил қилади. Уни тугатиш учун 17 миллион сомдан ошиқ маблағ сарфланади. Шунингдек 2016-йилда шаҳарнинг бош режаси тасдиқланган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ