11-май куни эрта билан ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича суд йиғини ўтмай қолди. Судья Чолпон Досмамбетова билдиришича, йиғин ўтувчи Бишкекнинг туманлараро суди 8-майда тарқатилган. Унинг айтишича, бу ҳақда у бугун ишга чиққанда маълум бўлди. “Биз ишламай қолдик. Туманлараро суд тарқатилганини бугун билдик. Президентнинг буйруғи чиқибди. 8-майда Фуқаровий-процессуал кодексга киргизилган ўзгартиришларга кўра, бундан кейин туманлараро суд йўқ. Унинг ўрнига маъмурий судлар тузилди. Ҳозирча судьялар ишга чиққани…
Батафсил...Oy: May 2020
Президент чегарада жароҳат олган аскарлар ҳолидан хабар олди
Президент Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 12-майда, Боткен вилоятидаги давлат чегарасининг Қирғизистон ва Тожикистон чизиғида бўлган қуролли тўқнашувдан жароҳат олган аскарларнинг ҳолатидан хабар олди. Ўқдан жароҳат олган, давлат чегара хизматининг аскарлари Султанбек ўғли Мирбек, Абдисаит ўғли Манас ва Турдубай ўғли Чинғиз ҳозирда Бишкек шаҳридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Миллий госпиталда даволанишмоқда. Президент Сўўрўнбай Жээнбеков чегарачиларни тез орада соғайиб кетишларини тилади, ва уларни…
Батафсил...Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 21та ҳолат аниқланди
Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус яна 21 нафар инсонда қайд қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбоев маълум қилди. Беморларнинг ўн нафари Бишкекда, бир нафари Чуй вилоятида, учтаси Жалолобод вилоятида ва еттови эса Норин вилоятидан. Усўнбаев “21 беморнинг уч нафари ҳориждан келган фуқаролар: бири Дубайдан, иккови – Россиядан. Уч нафари Чотқол туманидаги текширувлар натижасида қайд қилинди. Норин…
Батафсил...Ўш шаҳрида коронавирусга чалинган фақат 3 киши қолди
Ўш шаҳрида коронавирусни юқтириб олган 3 киши қолди. Бу ҳақда маълум қилган Ўш шаҳрининг ҳокими Таалайбек Сарибашевнинг сўзларига кўра, вирус юқтирган 113 кишининг 108 нафари соғайган, икки киши эса вафот этган. Бугунги кунда обсервацияда 2226 нафар одам қолмоқда. «Шаҳарда яна иллат ёйилиши хавфи бор. Чунки хориждан қайтаётганлар бўляпти. Шу сабаб карантин яна давом этиб, блок постлар ўз фаолиятини давом эттиради”,…
Батафсил...Қирғизистон Россиядан табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради
Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Андреей Оверчук билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, бу учрашувда кўтариб чиқилган энг муҳим масалалардан бири бўлди. «Биз учун бу масала ўта долзарб аҳамият касб этади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши, ишбилармонлик фаоллигининг қисқариши, миллий валюта девальвацияси аҳолининг харид қобилиятни пасайтириб юборди.…
Батафсил...Юзга ниқоб тақмаганлар 5 минг сомгача жарима тўлайди
Бишкекда ниқоб (маска) тақмаган фуқароларга жарима солинишини пойтахт мэри Азиз Сурақматов брифинг чоғида маълум қилди. Унинг айтишича санитар нормаларни бажармаганларга, аниқроғи ниқоб тақмаганларга назорат кучайтирилади. Улар 1000 сомдан 5000 сомгача жарима тўлаши керак бўлади. Бундан ташқари Сурақматов 3-апрелда карантин қоидаларини бузганларга қарата қаттиқ чоралар қўлланиш бўйича Ҳулқ атвор кодексига ўзгартиришлар киритилганини эслатди. Шу сабабли 1000 сомдан 180 минг сомгча жарима…
Батафсил...Фавқулотда вазият тартибини бузганларнинг жарима миқдори айтилди
Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Сурақматов брифинг чоғида фавқулотда вазиятлар даврида пойтахтнинг ҳудудида тартибни бузганларга қандай жарима солинишини баён қилди. Эслатиб ўтамиз, 11-майдан бошлаб, Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида жорий қилинган фавқулотда ҳолат тартиби охирлаб, фавқулотда вазият тартиби жорий қилинди. Маъмурий жавобгарлик: Фавқулотда вазият тартиби вақтида тартиб бузганларга жарима — 5-17 минг сом; Санитар-эпидемиологик қоидаларни ва тоозалик нормаларини сақламаганларга — 1-27 минг сом;…
Батафсил...Умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров ҳукуматни судга берди
Бишкек шаҳар туманлараро судида 11 май куни умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровнинг қирғиз ҳукуматига нисбатан шикояти кўриб чиқилиши кутилмоқда. Адвокатнинг айтишича, Асқаров Қирғизистон ҳукуматини БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси тавсияларини бажармаётганликда айбламоқда. 2016 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Асқаров қамоқда қийноқларга солингани, у тиббий ёрдам ва адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум қилингани ортидан уни қамоқдан озод қилиш шартлиги тўғрисида қарор қабул…
Батафсил...Қирғизистон Россиядан табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради
Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Андреей Оверчук билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, бу учрашувда кўтариб чиқилган энг муҳим масалалардан бири бўлди. «Биз учун бу масала ўта долзарб аҳамият касб этади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши, ишбилармонлик фаоллигининг қисқариши, миллий валюта девальвацияси аҳолининг харид қобилиятни пасайтириб юборди.…
Батафсил...Қирғизистон Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам юборди
Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан жабрланган ўзбекистонликларга Қирғизистон 11 май куни инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедқалий Абилғазиев имзолаган буйруққа асосан, Ўзбекистонга 1 000 тонна цемент, 100 тонна гурунч ва 10 тонна ўсимлик ёғи юборилади. Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида Ўзбекистоннинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 71 мингдан кўпроқ киши эвакуация қилинган эди. 10 май куни улар хонадонларига…
Батафсил...Қирғизистонда Қадр кечаси қачон бўлиши маълум бўлди
Ушбу Рамазонда, Қадр кечаси 19-майдан 20-майга ўтар кечаси бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтиётининг ахборот хизмати маълум қилди. Одатда Қадр кечаси рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ўтган йили Қадр кечаси 31-майдан 1-июнга ўтар кечасига тўғри келган.
Батафсил...Ифторлик ташкил қилган чойхоналар йирик миқдорда жарима тўлайди
Рамазон ойида аҳоли ифторликка тўпланиши ман қилинади. Шу кунларда чойхоналарни патрул милицияси назорат қилиб, ифторлик ташкил қилганлар аниқланса жарима солинади, дея бош вазир ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв маълум қилди. “Ифторлик қилиш дея, чойхонага тўпланишни бас қилиш керак. Шундай чойхонага тўпланганлар аниқланса, унинг ҳўжайини катта миқдорда жарима тўлайди”, – дейди Бўрўнўв.
Батафсил...Қирғизистонда тожливирусга яна 14 киши чалинди
Қирғизистонда сўнги бир сутака давомида тожливирус яна 14 инсонга юққан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Вазирликнинг маълумотига кўра, уларнинг олти нафари Бишкек шаҳрида, Чуй ва Боткен вилоятидан бир нафар, Ўш, Норин ва Иссиқ-кўл вилоятидан икки нафардан инсонда бу касаллик борлиги қайд қилинган. Бир сутка давомида 13 бемор соғайиб чиққан. 11-май ҳолатига кўра, шу кунга қадар Қирғизистонда тожливирус 1016…
Батафсил...Қирғизистонда 11-майдан ишлашга руҳсат берилган корхоналар рўйҳати
Қирғизистон ҳукумати айрим тармоқларнинг фаолият олиб боришига руҳсат берди. Якшанба кунги ҳукуматнинг мажлисида бош вазир Муҳаммедқалий Абилғазиев тожливируснинг ёйилишига қарши курашишнинг аҳамиятли босқичига келганини таъкидлади. 11-майдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича иқтисодий тадбиркорликка руҳсат берилади: 1. Молиявий ва бошқа тармоқлар: – кичик молиявий ташкилотлар; – суғурта компаниялари; – ломбард; – пул айрибошлаш шаҳобчалари; – кўчмас мулк агентликлари; – сайёҳлик агентликлари; –…
Батафсил...Бишкек, Ўш шаҳарлари ва От-Боши, Чотқол туманларида карантин сақланиб қолади
Агар республикада тожливирус тарқалиши авж олиб, вазият кескинлашса фавқулотда ҳолат тартиби қайта жорий қилинади. “11-майдан бошлаб Бишкек ва Ўш шаҳарлари, Норин вилоятига қарашли От-Боши тумани ва Чотқол туманининг Қаниш-Қия қишлоқ ҳудудида карантин жорий қилинади. Бошқа ҳудудларда фавқулотда вазият тартибида ишлар олиб борилади”, деган Қирғизистон Бош вазир муовини Қубатбек Боронов 10-май куни матбуот анжуманида. Қирғизистонда илк тожливирус 18-мартда қайд қилинган. 10-майда…
Батафсил...Тожливирус уйдирмами?
Тожливирус тарқалаётганидан гумон қилаётганлар далилларга асосланиб, қарор чиқариши зарур. Бу ҳақда Бишкекдаги брифинг чоғида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. У ерда суҳандон «тожливирус йўқ деяётганларга фикрингиз қандай??» дея савол берган. «Энди бундай скептицизм (ишонмаслик билан назар солиш) ҳар доим бўлиб келган. Вабо бутун дунёни ларзага солмоқда, халқ йўқ нарсага ваҳима қилаётгани йўқда. Касаллар бор, вафот этганлар қайд…
Батафсил...Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 71та ҳолат аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-майдаги маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавирусни 71 киши юқтириб олган. Бу хасталикка чалинганларнинг 55 нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан келиб, Чуй вилоятида обсервацияда ётган муҳожирлар. Қолганлари, Бишкекда 2, Ўш вилоятида 3, Жалолобод вилоятида 5, Боткен вилоятида 4, Норинда вилоятида 1 ва Чуй вилоятида бир нафарни ташкил қилади. Шунингдек, сўнги бир кунда коронавирус касалидан жами 17 киши соғайган.…
Батафсил...Мелис Турганбаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқланмаган маълумот бераётганига ҳайрон бўлмоқда
Жазоларни ижро этиш далат ҳизматининг ҳодими тожливирусга чалингани ҳозирча тасдиқланмади. Бу ҳақда ушбу мусасанинг раҳбари Мелис Турганбаев маълум қилган. Маълум бўлишича, Жазоларни ижро этиш давлат хизматининг ҳодими 3 маротаба ПЦР-анализ топшириб, анализнинг иккиси салбий чиққан. Ҳозирда, у кузатувда шифокорлар назоратида бўлмоқда. Тожливирус юқтириб олган дейишга ҳали эрта. Шунингдек, Мелис Турганбаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқланмаган маълумотни тарқатаётганига ҳайрон бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз,…
Батафсил...Бишкекда неча киши ишсиз қолди?
Пойтахт Бишкекда фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилингандан сўнг 154 784 киши вақтинча ишсиз қолди. Бу ҳақда пойтахтнинг вице-мэри Алмаз Бакетаев маълум қилди. Унинг айтишича, тожливирус ҳавфи сабабли пойтахтдаги 71 минг 531 муасаса ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда 3 836 нафари ўз фаолиятини қайта жонлантирди. Маълум бўлишича, бу ерда 83 280 нафар инсон ишлайди. Эслатиб ўтамиз, фавқулотда ҳолат тартиби Бишкек шаҳрида 25-мартдан жорий…
Батафсил...Қирғизистонда тожливирусга чалинганлар 931 кишига етди
Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус юқтирган 25 киши аниқланди, 8 нафар инсон соғайиб чиққан. Касалга қарши Республика штабининг 9-майдаги маълумотига кўра, касал аниқланган кишиларнинг 2 нафари Бишкек шаҳрида, 4 нафари Чуй вилоятида, 11 нафари Норин вилоятида, 1 нафари Боткенда. Умумий ҳолатда Қирғизистонда тожливирус 931 кишида аниқланди, 12 бемор вафот этди, 658 бемор соғайиб чиққан. 931 беморнинг 231 нафари…
Батафсил...