Қирғизистон Россиядан табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради

Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Андреей Оверчук билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда табиий газ нархини қайта кўриб чиқишни сўради.

Ҳукумат матбуот хизматининг хабар қилишича, бу учрашувда кўтариб чиқилган энг муҳим масалалардан бири бўлди.

«Биз учун бу масала ўта долзарб аҳамият касб этади. Коронавирус инфекцияси тарқалиши, ишбилармонлик фаоллигининг қисқариши, миллий валюта девальвацияси аҳолининг харид қобилиятни пасайтириб юборди. Шу сабабли қирғиз томони табиий газ нархи қайта кўриб чиқилишини сўрамоқда. Тўғри, бу масалани бир соатда ҳал қолиб бўлмайди, аммо биз ижобий жавоб олишга умид қиламиз», – дея баёнот берди бош вазир ўринбосари.

У шунингдек аксилинқироз чоралари иккинчи пакетининг тасдиқланиши доирасида молиялашда Россия-Қирғиз тараққиёт жамғармасининг ортиқча маблағларидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқиш таклифини берди.

Таъкилданишича, Россия томони таклифларни кўриб чиқишга ваъда берди.

Апрел ойи бошларида Қирғизистонда доллар курсининг кўтарилиши боис газ нархи ошди. Ҳукумат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокоралардан сўнг нархлар аввалги тарифга қайтди.

Бундан аввал, Россия Қирғизистонга минг куб метр газни 220-230 доллардан етказиб бериши, шу билан бирга Ўзбекистондан 120-125 доллардан сотиб олиши маълум қилинган эди. Бу вақтда Тожикистон “мовий ёқилғи”ни Ўзбекистондан тўғридан тўғри 120 доллардан сотиб олади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ