Бишкекда неча киши ишсиз қолди?

Пойтахт Бишкекда фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилингандан сўнг 154 784 киши вақтинча ишсиз қолди. Бу ҳақда пойтахтнинг  вице-мэри Алмаз Бакетаев маълум қилди.

Унинг айтишича, тожливирус ҳавфи сабабли пойтахтдаги 71 минг 531 муасаса ўз фаолиятини тўхтатган. Ҳозирда 3 836 нафари ўз фаолиятини қайта жонлантирди. Маълум бўлишича, бу ерда 83 280 нафар инсон ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, фавқулотда ҳолат тартиби Бишкек шаҳрида 25-мартдан жорий қилинган. Бироқ бу муддат икки маротаба чўзилиб, 10-майгача деб белгиланган.  1-майдан бошлаб тадбиркорликнинг айрим соҳаларига ишлашга руҳсат берилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ