Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 21та ҳолат аниқланди

Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус яна 21 нафар инсонда қайд қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбоев маълум қилди.

Беморларнинг ўн нафари Бишкекда, бир нафари Чуй вилоятида, учтаси Жалолобод вилоятида ва еттови эса Норин вилоятидан.

 Усўнбаев “21 беморнинг уч нафари ҳориждан келган фуқаролар: бири Дубайдан, иккови – Россиядан. Уч нафари Чотқол туманидаги текширувлар натижасида қайд қилинди. Норин вилоятида етти бемор қайд қилинди, уларнинг олти нафари вилоят туғруқхонасининг ҳодимлари. “Семетей” кузатув жойидан бир бемор қайд қилинди” дейди.

Бир суткада 21 бемор соғайиб чиққан.

12-май  ҳолатига кўра, шу кунга қадар Қирғизистонда тожливирус 1037 нафар инсонда қайд қилиниб, уларнинг 12 нафари вафот  этди. Соғайиб чиққанлар сони — 709 нафарга етди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилиниб, комендант соати киргизилган. Бу тартиб 11-майдан тўхтатилди, аммо фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда. Баъзи муасаса ва ташкилотларга ишлашига аста-секин руҳсат берила бошлади. Шаҳсий автомашина билан юришга руҳсат бор, жамоат транспорти ишга тушмаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ