Тожливирус уйдирмами?

Тожливирус тарқалаётганидан гумон қилаётганлар далилларга асосланиб, қарор чиқариши зарур. Бу ҳақда Бишкекдаги брифинг чоғида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

 У ерда суҳандон «тожливирус йўқ деяётганларга фикрингиз қандай??» дея савол берган.

«Энди бундай скептицизм (ишонмаслик билан назар солиш) ҳар доим бўлиб келган. Вабо бутун дунёни ларзага солмоқда, халқ йўқ нарсага ваҳима қилаётгани йўқда. Касаллар бор, вафот этганлар қайд қилинмоқда. Қўрқинчли вазиятларни кўрмоқдамиз.  «Тожливирус йўқ» деб айтаётгаларга қўшилмайман. Далили билан айтишса яхши эди. Улар уйда ўтириб олиб, йўқ деб айтишса йўқ бўлиб кетмайдида. Юқумли касалликлар шифохонасида кўплаб беморлар даволанмоқда, биз даволамоқдамиз.  Тожливирус йўқ бўлса биз қандай қилиб, бошқа баҳоналар билан шифохонага ётқизамиз?» — деди вазир ўринбосари.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ