Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-майдаги маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронавирусни 71 киши юқтириб олган.
Бу хасталикка чалинганларнинг 55 нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан келиб, Чуй вилоятида обсервацияда ётган муҳожирлар.
Қолганлари, Бишкекда 2, Ўш вилоятида 3, Жалолобод вилоятида 5, Боткен вилоятида 4, Норинда вилоятида 1 ва Чуй вилоятида бир нафарни ташкил қилади.
Шунингдек, сўнги бир кунда коронавирус касалидан жами 17 киши соғайган.
Бугунги кунда ушбу хасталикка чалинганлар сони 1002тага етган. Улардан 12 бемор вафот этиб, 675 одам шифо топган.
Коронавирусни юқтириб олганларнинг 232 нафари тиббиёт ходимлари экани маълум. Уларнинг 166таси соғайган, бири вафот этган.
