Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Сурақматов брифинг чоғида фавқулотда вазиятлар даврида пойтахтнинг ҳудудида тартибни бузганларга қандай жарима солинишини баён қилди.
Эслатиб ўтамиз, 11-майдан бошлаб, Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида жорий қилинган фавқулотда ҳолат тартиби охирлаб, фавқулотда вазият тартиби жорий қилинди.
Маъмурий жавобгарлик:
- Фавқулотда вазият тартиби вақтида тартиб бузганларга жарима — 5-17 минг сом;
- Санитар-эпидемиологик қоидаларни ва тоозалик нормаларини сақламаганларга — 1-27 минг сом;
- Ваколатли шахсларни талаб ёки қарорларини бажармаганларга — 3-13 минг сом.
Жиноий жавобгарлик:
- Фавқулотда вазият тартибини бузганларга — 15-60 минг сом;
- Карантин чекловларини сақламаганлар — 30-60 минг сом.