Қирғизистонда 11-майдан ишлашга руҳсат берилган корхоналар рўйҳати

Қирғизистон ҳукумати айрим тармоқларнинг фаолият олиб боришига руҳсат берди.

Якшанба кунги ҳукуматнинг мажлисида бош вазир Муҳаммедқалий Абилғазиев тожливируснинг ёйилишига қарши курашишнинг аҳамиятли босқичига келганини таъкидлади.

11-майдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича иқтисодий тадбиркорликка руҳсат берилади:

1. Молиявий ва бошқа тармоқлар:

– кичик молиявий ташкилотлар;

– суғурта компаниялари;

– ломбард;

– пул айрибошлаш шаҳобчалари;

– кўчмас мулк агентликлари;

– сайёҳлик агентликлари;

– адвокатлик хизмати;

– нашриётлар.

2. Халққа хизмат кўрсатиш тармоқлари:

– сантехника, электр монтажчи ва дурадгорлик ишлари;

– маиший техникалар, машиналарни, аппаратларни ва асбос-ускуналарни таъмирловчилар;

– қуруқ тозаловчилар (химчестка).

3. Савдо тармоқлари:

– қурулуш материал дўконлари ва бозорлари;

– эҳтиёт қисмлари, велосипед қисмлари, мой ва автомобиль қисмларини сотувчи;

– тикувчилик ва чармни қайта ишлаш тармоғи, матоларни, аксесуарларни ва бошқа майда буюмларни сотиш бозорлари;

– автосалонлар

– автомашина бозоридан ташқари.

4. Оммавий ахборот воситалари.

Жамоат транспортларини ишлашига руҳсат берилмайди.

Эпидемиологик вазиятга қараб давлат органларида иш ўринларига чекланган сондаги ҳодимлар чиқади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ