Мелис Турганбаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқланмаган маълумот бераётганига ҳайрон бўлмоқда

Жазоларни ижро этиш далат ҳизматининг ҳодими тожливирусга чалингани ҳозирча тасдиқланмади. Бу ҳақда ушбу мусасанинг раҳбари Мелис Турганбаев маълум қилган.

Маълум бўлишича, Жазоларни ижро этиш давлат хизматининг ҳодими 3 маротаба ПЦР-анализ топшириб, анализнинг иккиси салбий чиққан. Ҳозирда, у кузатувда шифокорлар назоратида бўлмоқда. Тожливирус юқтириб олган дейишга ҳали эрта.

Шунингдек, Мелис Турганбаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқланмаган маълумотни тарқатаётганига ҳайрон бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8-май кунги брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев СИЗО-1да бир ҳодим тожливирусга чалингани қайд қилинган дея баёнот берган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ