Қирғизистонда тожливирусга яна 14 киши чалинди

Қирғизистонда сўнги бир сутака давомида тожливирус яна 14 инсонга юққан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Вазирликнинг маълумотига кўра, уларнинг олти нафари Бишкек шаҳрида, Чуй ва Боткен вилоятидан бир нафар, Ўш, Норин ва Иссиқ-кўл вилоятидан икки нафардан инсонда бу касаллик борлиги қайд қилинган.

Бир сутка давомида 13 бемор соғайиб чиққан.

11-май ҳолатига кўра, шу кунга қадар Қирғизистонда тожливирус 1016 нафар инсонда қайд қилиниб, уларнинг 12 нафари вафот  этди. Соғайиб чиққанлар сони – 688 нафарга етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ