Қирғизистон бозорларида сотилаётган “РИХА” фирмасининг колбаса озиқлари “Ҳалол” белигисига эга эмас. Бу ҳақда “Ҳалол” индустриясини ривожлантириш маркази фейсбук саҳифасида маълум қилди. ⠀⠀ “РИХА” савдо маркасининг колбаса озиқлари бизнинг ташкилот тарафидан ҳалоллиги тасдиқланмаган. Бизнинг белги албатта ноқонуний ишлатилмоқда” деб огоҳлантирилади ташкилот баёнотида. Ташкилот ушбу холат юзасидан “Монополияга қарши курашиш” идорасига расмий мурожаат қилган. “Яқин кунларда жавоб бўлади ва “РИХА” фирмаси жавобгарликка…
Батафсил...Oy: May 2020
2019-йили Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинди
2019-йилда Қирғизистонда 26,1 тонна олтин қазиб олинган. Бу кўрсаткич 2018-йилга нисбатан 2,9 тоннага кўпдир. Давлат ҳазинасига 12,9 млрд сом солиқ тушди. Маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳажми 19,9 млрд сомни ташкил қилди. Бу ҳақда бош вазир Муҳаммедқалий Абилғазиев 13-майда Олий Кенгашнинг мажлисида маълум қилди. Вазирнинг айтишича, Қумтўрдан қарамликни камайтириш, давлат улушини кўпайтириш ишлари олиб борилди. Қумтўрдан бошқа конларда 7,4 тонна олтин ишлаб чиқарилди.…
Батафсил...Олойда кучи беш баллга тенг бўлган зилзила содир бўлди
Қирғизистон ҳудудида кучи беш баллга тенг зилзила содир бўлди. Сейсмология институтининг маълум қилишича: «14-май соат 03:09 да Ўш вилоятининг Олой тумани Нура, Эркечтом овулларида беш балл, Икизяк овулида 4,5 балл, Кўк-Сув овулида тўрт балл, Қора-Киндик овулида уч баллгача сезилган». Маълум бўлишича, зилзила оқибатида жабрланганлар ва талофатлар қайд қилинмаган. Нура овулида 2008-йилнинг октябрь ойида кучи 8 баллга тенг бўлган зилзила оқибатида…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати аэропортларни хусусий қўлларга топширмоқчи
Хукуматнинг 2019 йилги фаолияти юзасидан Ҳисобот муҳокама қилинган парламент мажлисида депутат Эмиль Токтошев аэропортларни хусусий компаниялар бошқарувига топшириш лойиҳаси қандай кетаётгани билан қизиқди. Депутат аэропортлар бошқарувини худди Тбилиси ёки Олмаотдагидек хусусий қўлларга топшириш кераклигини айтди. Бош вазир Мухаммедкалый Абилгазивнинг таъкидлашича, айни дамда бу борада муассасалараро комиссия иш олиб бормоқда. «Биз аэропортлар ривожланиши учун консультантлари энг яхши компанияни танлаб берадиган халқаро…
Батафсил...Қирғизистонда яна 38 киши тожливирусга чалинди
Сўнги бир сутка давомида Қирғизистонда 38 нафар инсон тожливирусга чалинган. Уларнинг 15 нафари Норин вилоятида қайд қилинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Беморларнинг энг кўпи Норин вилоятида 15 киши, Бишкекда 14, Жалолобод вилоятида 4, Чуй вилоятида 4 (уларнинг икки нафари Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан қайтганлар) шунингдек Ўш шаҳридан бир нафар бемор қайд қилинди. Сўнги бир сутка…
Батафсил...Ўш шаҳрининг ёшлари тунда кўчага асосиз чиқмоқда
Ўш шаҳрида ёшлар тунда кўп сайр қилишмоқда. Бу ҳақда 13-май куни Ўш шаҳридаги брифинг вақтида мэр Таалайбек Сарибашов маълум қилди. Унинг айтишича, Ўш шаҳрида фавқулотда ҳолат тартиби олинганидан буён тунда ёшларнинг кўчда сайр қилгани кузатилмоқда. «Ҳақиқатни айтишимиз керак. Кўп жойларда аввалгидек ташқарига чиқиб, сайр қилишмоқда. Тунда ёшлар асоссиз сайр қилишмоқда. Биз фавқулотда вазият, карантин тартибининг асосида фаолият юритмоқдамиз», – дейди…
Батафсил...Олий суд Азимжон Асқаров бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди
Олий суд 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ химоячиси Азимжон Асқаровнинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. Ушбу қарорни Олий суд 13-майдаги мажлисида чиқарган. Асқаровнинг кассация шикояти бўйича аввалги мажлис 25-февралда бўлиб ўтган эди. 69 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубида миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзиш” ҳамда…
Батафсил...Ўшда юзқобсиз одамларга жарима солинмайди
Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Узарбек Жилқибаев 12-май куни «Интимақ» телеканалиндаги жонли ёйинда вилоят ҳудудида юзқоп тақмасдан юрганларга жарима солинмаслигини маълум қилди. Бишкекда юзқобсиз юрганларга жарима солиш чоралари қўлланилаётганини айтган журналистнинг саволига Жилқибаев қуйидагича жавоб берди: «Биз Бишкекдагидек қарорларни қабул қилмадик. Халқимизга ишонамиз. Телевидение орқали эслатмоқдамиз. Қишлоқ бошлиқларини, қишлоқ кенгаши депутатларини, аёллар ва ёшлар қўмитасини ишга солганмиз, барчаси тушунтириш ишларини олиб…
Батафсил...Хитой-Қирғизистон чегарасидан фақат «Абу Саҳий»нинг юклари ўткизилмоқда
Қирғизистон парламенти депутати Айбек Алтинбеков 12 май куни ўтган Бюджет ва молия қўмитаси йиғилишида Хитой билан чегарадаги “Эргаштом” божхонасидан фақат Ўзбекистонга қарашли “Абу Сахий” ширкатининг юклари олиб ўтилаётганини, қирғиз тадбиркорларига эса юк олиб ўтишга тўсқинлик қилинаётганини айтди. “Тадбиркорлар бизнинг юкларни ўткизишмаётганидан шикоят қилишмоқда. Бугунги кунда фақат “Абу Сахий” фирмасининг юклари ўтаётган экан”, деди депутат. Қирғизистон божхона хизмати раҳбари Алтинбек Торутаев депутатнинг…
Батафсил...Арслонбобда қоядан уйларга тош қулаш ҳавфи яралди
12-май куни Бозорқўрғон тумани Арслонбоб қишлоғидаги уйларга қоядан тош қулаш ҳавфи яралди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди. Маълум бўлишича, қоядан тош қулаш ҳавфи қишлоқнинг Тўраев кўчасида жойлашган 11 хонадонга ҳавф туғдирган. Қишлоққа ФВВнинг қутқарувчилари, овул ҳукуматининг 3 нафар ҳодими етиб боришди. Маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари юргизилиб, ўта ҳавфли бўлган 4 хонадон эгалари яқинларининг уйларига кўчирилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудда…
Батафсил...Боткенда кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкинди
12-май куни соат 14:20 лар атрофида Боткен вилоятида эпимарказдаги кучи 3 баллга тенг бўлган ер силкингани қайд қилинди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилмоқда. Маълум бўлишича, силкиниш кучи Боткен туманининг Сариқ-Тола, Кулду овулларида 2 баллгача сезилган. Ҳодисадан жабрланганлар ва талофатлар қайд қилинмади.
Батафсил...Қирғизистонда яна 7 киши тожливирусга чалинди, 17 бемор соғайди
Қирғизистонда сўнги бир сутка давомида тожливирус учун 1421 анализ олинди, уларнинг етти нафаридан тожливирус аниқланди. Бу ҳақда 13-май куни соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Уларнинг бир нафари Ўш вилоятида, яна бири Норин вилоятида ва беш нафари Чуй вилоятида қайд қилинган. Бир сутка давомида 17 бемор соғайиб чиққан. Қирғизистонда 13-май ҳолатига кўра тожливирус 1044 нафар инсоннинг анализидан аниқланган,…
Батафсил...Эр ўз аёлини уриб, боласини ўлдираман дея таҳдид қилди
Қорақўл шаҳрида оилавий зўравонликдан жабрланган аёлга ёрдам берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ химоячиси Комил Рўзиев маълум қилган. Маълум бўлишича, 33 ёшдаги аёл ҳуқуқий кўмак сўраб мурожаат қилган. Унинг айтишича, куёви уни урган, милиция ҳодимлари эса бу воқеага бефарқ қарашиб, айбланувчига ҳеч қандай чора кўришмаган. “Жабрланувнинг айтишича, куёви маст ҳолатида уни уриб, фарзандини эса ўлдираман дея таҳдид қилган. Аёлнинг айтишича, воқеа жойига…
Батафсил...Қорасувда 11 нафар инсон тожливирус билан курашмоқда
Қорасув туманида 11 киши тожли вирус билан курашмоқда. Turmush нашрининг маълум қилишича, ҳозирда Қорасув туманидаги кузатув жойига жойлаштирилган беморлар йўқ. Тумандаги 11 нафар бемор Қурманжон Дадҳох шифохонасида даволанмоқда. 12-май ҳолатига қараганда Қирғизистонда тожливирус юқтириб олганларнинг сони 1037 нафар инсонга етди. Ҳудудлардаги беморларнинг сони: – Жалолобод вилоятида – 147; – Ўш вилоятида – 180; – Ўш шаҳрида – 113; – Чуй…
Батафсил...Депутат Элвира Сурабалдиева Бишкек мэрининг қарорини танқид қилди
Олий Кенгашнинг депутати Элвира Сурабалдиева Бишкек шаҳрининг мэри Азиз Сурақматовнинг қарорини танқид қилди. Эслатиб ўтамиз, Бишкек шаҳрининг мэри санитар нормаларни бажармаганларга, аниқроғи юзига ниқоб тақмаганларга назорат кучайтирилади. Улар 1000 сомдан 5000 сомгача жарима тўлаши керак бўлади, деган эди. Элвира Сурабалдиева эса ушбу қарорни нотўғри деб ҳисоблайди. Бундан ташқари пойтах мэри Сурақматов 3-апрелда карантин қоидаларини бузганларга қарата қаттиқ чоралар қўллаш бўйича…
Батафсил...Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги постлардан бирини беркитмоқчи
Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги назорат Ўтиш постларидан бирини беркитмоқчи. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров парламентнинг 12 май кунги мажлисида маълум қилди. Депутат Таабалди Тиллаев чегара масалалари ҳал бўлмагунга қадар Тожикистон билан чегаралар беркитилишини таклиф қилди, унинг таъкидлашича можаролар туфайли маҳаллий аҳоли ва чегарачилар зиён кўрмоқда. Бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров Қирғизистон раҳбарияти шундай қадам қўйиши керак деган фикрни…
Батафсил...Май ойининг пенсияси уйларга етказилмайди
Май ойида берилувчи пенсия уйларга етказиб берилмайди. Бу ҳақда Социал фондннинг матбут хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, фуқаролар пенсияни фавқулотда ҳолат тартиби кирганга қадар қандай олса, шундай олаверади, уларнинг карточкасига ўтказилади ё почтадан бориб олса бўлади. Бишкек ва мамлакатнинг бошқа айрим аҳоли пунктларида 25-мартдан 10-майга қадар бўлган оралиқда фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилинган. Бу оралиқда почтадан пенсиялар уйларига етказилиб берилган,…
Батафсил...Россияда айрим ишхоналар фаолиятига рухсат берилди
Россия президенти Владимир Путин коронавирусс тарқала бошланганидан кейин жорий этилган мамлакатдаги дам олиш кунларини 12 май санасида тугатилишини маълум қилди. Россия телеканалининг хабар қилишича, Путин 11 майда сўзлаган нутқида, Россиянинг коронавирусга қарши курашдаги превентив амалиётлари кўп инсонларни ўлимдан нажот берди деб айтди. У шунингдек карантин вазиятини аста-секин юмшатиш зарурлигини ҳам таъкидлаб, 12 майдан бутун мамлакат ва иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун…
Батафсил...Санкт-Петербургда коронавирусни даволаётган шифохонада ёнғин чиқди
آРоссиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги коронавиурсга мубтало бўлганлар даволанаётган касалхонада 12 май куни тонгда содир бўлган ёнғинда беш нафар бемор ҳалок бўлди. Ёнғин касалхонанинг 6-қаватида юз берган бўлиб, у ерда коронавирусга чалинганлар даволанган. Ҳалок бўлган беморлар сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган деб Интерфаксга таяниб Дарё сайти хабар берган.. Ҳодисага сунъий нафас олдириш аппаратида ўт олиши сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғин майдони…
Батафсил...Ўш шаҳрида фавқулодда вазият режими сақланиб қолди. Нима ўзгаради?
Ўш шаҳрида фавқулодда ҳолат режими 11-майдан бошлаб олиниб, эпидемиологик шароитга боғлиқ фавқулодда вазият ҳамда карантин режими сақланиб қолди. Биз нима ўзгаргани ҳақида тушунтириб берамиз . Комендант соати давом этадими? Йўқ. Комендатура 10-майдан 11-майга ўтар кечаси ўз ишини тўхтатди ва комендатуранинг бунга қадар чиқарган буйруқлари кучини йўқотди. Бундан кейин жавобгарликни маҳаллий ҳукумат етакчилигида тузилган махсус штаб бўйнига олади. Энди фуқароларга кўчада…
Батафсил...