Ўш шаҳрининг ёшлари тунда кўчага асосиз чиқмоқда

Ўш шаҳрида ёшлар тунда кўп сайр қилишмоқда. Бу ҳақда  13-май куни Ўш шаҳридаги брифинг вақтида мэр Таалайбек Сарибашов маълум қилди.

Унинг айтишича, Ўш шаҳрида фавқулотда ҳолат тартиби олинганидан буён тунда ёшларнинг кўчда сайр қилгани кузатилмоқда.

«Ҳақиқатни айтишимиз керак. Кўп жойларда аввалгидек ташқарига чиқиб, сайр қилишмоқда. Тунда ёшлар асоссиз сайр қилишмоқда. Биз фавқулотда вазият, карантин тартибининг асосида фаолият юритмоқдамиз», – дейди Т.Сарибашов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ