Қирғизистон бозорларида сотилаётган “РИХА” фирмасининг колбаса озиқлари “Ҳалол” белигисига эга эмас. Бу ҳақда “Ҳалол” индустриясини ривожлантириш маркази фейсбук саҳифасида маълум қилди.
⠀⠀
“РИХА” савдо маркасининг колбаса озиқлари бизнинг ташкилот тарафидан ҳалоллиги тасдиқланмаган. Бизнинг белги албатта ноқонуний ишлатилмоқда” деб огоҳлантирилади ташкилот баёнотида.
Ташкилот ушбу холат юзасидан “Монополияга қарши курашиш” идорасига расмий мурожаат қилган.
“Яқин кунларда жавоб бўлади ва “РИХА” фирмаси жавобгарликка тортилади” дейилади “Ҳалол” индустриясини ривожлантириш маркази баёнотида.