Санкт-Петербургда коронавирусни даволаётган шифохонада ёнғин чиқди

آРоссиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги коронавиурсга мубтало бўлганлар даволанаётган касалхонада 12 май куни тонгда содир бўлган ёнғинда беш нафар бемор ҳалок бўлди.

Ёнғин касалхонанинг 6-қаватида юз берган бўлиб, у ерда коронавирусга чалинганлар даволанган. Ҳалок бўлган беморлар сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган деб Интерфаксга таяниб Дарё сайти хабар берган..

Ҳодисага сунъий нафас олдириш аппаратида ўт олиши сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Ёнғин майдони 10 квадрат метрни ташкил этган бўлиб, айни пайтда ёнғин бартараф этилган. Касалхонадан 150 киши эвакуация қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ