Қорасувда 11 нафар инсон тожливирус билан курашмоқда

Қорасув туманида 11 киши тожли вирус билан курашмоқда.

Turmush нашрининг маълум қилишича, ҳозирда Қорасув туманидаги кузатув жойига жойлаштирилган беморлар йўқ. Тумандаги 11 нафар бемор Қурманжон Дадҳох шифохонасида даволанмоқда.

12-май ҳолатига қараганда Қирғизистонда тожливирус юқтириб олганларнинг сони 1037 нафар инсонга етди.

Ҳудудлардаги беморларнинг сони:


– Жалолобод вилоятида – 147;
– Ўш вилоятида – 180;
– Ўш шаҳрида – 113;
– Чуй вилоятида – 87;
– Бишкек шаҳрида – 282;
– Боткен вилоятида – 24;
– Норин вилоятида – 136;
– Иссиқкўл вилоятида – 12.

Шунингдек Россиянинг Оренбург вилоятининг Соль-Илецк шаҳридан келган 56 фуқародан тожливирус аниқланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ