Қирғизистон ҳудудида кучи беш баллга тенг зилзила содир бўлди. Сейсмология институтининг маълум қилишича:
«14-май соат 03:09 да Ўш вилоятининг Олой тумани Нура, Эркечтом овулларида беш балл, Икизяк овулида 4,5 балл, Кўк-Сув овулида тўрт балл, Қора-Киндик овулида уч баллгача сезилган».
Маълум бўлишича, зилзила оқибатида жабрланганлар ва талофатлар қайд қилинмаган.
Нура овулида 2008-йилнинг октябрь ойида кучи 8 баллга тенг бўлган зилзила оқибатида 75 киши ҳалок бўлган, овул эса тўлиқ ҳаробага айланган эди.