Эр ўз аёлини уриб, боласини ўлдираман дея таҳдид қилди

Қорақўл шаҳрида оилавий зўравонликдан жабрланган аёлга ёрдам берилди. Бу ҳақда ҳуқуқ химоячиси Комил Рўзиев маълум қилган.

Маълум бўлишича, 33 ёшдаги аёл ҳуқуқий кўмак сўраб мурожаат қилган. Унинг айтишича, куёви уни урган, милиция ҳодимлари эса бу воқеага бефарқ қарашиб, айбланувчига ҳеч қандай чора кўришмаган.

“Жабрланувнинг айтишича, куёви маст ҳолатида уни уриб, фарзандини эса ўлдираман дея таҳдид қилган. Аёлнинг айтишича, воқеа жойига милиция келган, аммо шикоятни қабул қилган эмас. Ҳодимлар аёлга шикоятни ШИИБга бориб ёзишини айтишган. Биз унинг куёвини Қорақўл шаҳрининг ички ишлар бўлимига рўйҳатга қўйишга, қўриқлаш буйруғини олишга, шунингдек суд-тиббий экспертизасидан ўтишга ёрдам бердик. Тиббий текширувда зўравонлик далили тасдиқланди”, – дейди Комил Рўзиев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ