Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги постлардан бирини беркитмоқчи

Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги назорат Ўтиш постларидан бирини беркитмоқчи. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров парламентнинг 12 май кунги мажлисида маълум қилди.

Депутат Таабалди Тиллаев чегара масалалари ҳал бўлмагунга қадар Тожикистон билан чегаралар беркитилишини таклиф қилди, унинг таъкидлашича можаролар туфайли маҳаллий аҳоли ва чегарачилар зиён кўрмоқда.

Бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров Қирғизистон раҳбарияти шундай қадам қўйиши керак деган фикрни айтди.

«Бугунги кунда биз иқтисодий босим ричагини бой бердик. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳозир 16 та назорат ўтиш пункти бор, 2017-2018 йилга қадар чегарадан ҳеч кимни ўтказишмаган эди. Тўғри, ҳозир Сўғд вилоятида Қирғизистон билан чегарада муҳтожлик бор. 2-3 кун мобайнида биз «Қайрағач» постини ёпамиз, коронавинус тарқалиши боис уларнинг ўзлари бизга шу масалада мурожаат қилдилар. Аммо «Қизил-Бел» постини ҳозирча ёпа олмаймиз – халқаро келишув бор. Бизнинг фуқаролар ҳам савдо билан шуғулланишини ва чегарадан маҳсулот олиб келишини унутмаслигимиз керак. Иқтисодий босимдан фойдалансак фуқароларга зиён етказиб қўйишимиз мумкин. Ҳозирча битта пунктни беркитамиз», -деди Мадумаров.

8 май куни Қирғизстон -Тожикистон чегарасида можара 4 гектар ердан фойдаланиш оқибатида келиб чиқди, Тожикистон картага асосланиб бу ҳудудни ўзиники дейди ва шу сабабли қишлоқ аҳолиси қирғизистонликларни ҳайдаб чиқардилар. Тўқнашув вақтида уч нафар қирғизистонлик чегарачи ўқ отар қуролдан жароҳатланди, улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Можаро вақтида ёниб кетган беш хонали уйнинг тахминий баҳоси бир миллион сом (12,8 минг долларга яқин) дея баҳоланмоқда.

Шу билан бирга тожик томони можаро учун маъсулиятни қирғиз чегарачиларининг зиммасига юклади, ҳамда «фуқаролар ва қўшни мамлакат ҳарбий хизматчлари ўртасидаги қарамма-қаршилик туфайли Тожикистоннинг икки фуқароси оғир жароҳат олгани» ҳақида баёнот берди.​ Бунинг натижасида Қирғизистон ва Тожикистон 8 май кунги чегара можароси туфайли ўзаро норозилик нота алмашди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ