Олий суд Азимжон Асқаров бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди

Олий суд 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ химоячиси Азимжон Асқаровнинг ҳукмини ўз кучида қолдирди.

Ушбу қарорни Олий суд 13-майдаги  мажлисида чиқарган.

Асқаровнинг кассация шикояти бўйича  аввалги мажлис 25-февралда бўлиб ўтган эди.

69 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубида миллатлар аро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзиш” ҳамда “Одам ўлдиришга қатнашиш” моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратилганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси қўйилган айбни тан олмаган.

2016 йили БМТнинг Қўмитаси қирғиз ҳукуматини Асқаровни оқлаб, уни озодликка чиқариб, компенсация тўлаб беришга чақирган.

Азимжон Асқаров — Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича суриштируви боис маълум бўлган. 15-йилдан бери ўзининг “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқариб келган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ