Ўшдаги уй ҳовлисидан топилган суяклар кимники?

Ўш шаҳри Южний шаҳарчасининг Жамбил кўчасининг яшовчиси ҳовлисига уй қурмоқчи бўлиб қазиганида бир қанча суяклар топиб олган. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди. Унга кўра, суяклар 14-июнь куни топилган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.  «Бир қопча суяк топилган. Қорайиб кетибди. Ҳозирда суд-тиббий экспертиза қилинган. Натижаси қачон чиқиши номаълум. Маҳаллий аҳолининг айтишича 1920-йиллари у ҳудудда қабристон бўлган”,…

Батафсил...

Нурсултон Назарбоев тожливирусга чалинди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоевга тожливирус юққани тўғрисида сиёсатчининг расмий сайти хабар берди. “Айни пайтда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоев ўзини яккалаш режимида қолмоқда. Афсуски, Элбошининг тожливирусга топширган сўнгги тести ижобий натижа берган. Ҳавотирлар учун асос йўқ”,– дейилади хабарда. Айтилишича, Назарбоев дистанцион тартибда ишламоқда. Шу кунгача Қозоғистонда тожливирусдан ўлганлар сони юз нафарга етди. Нур-Султонда 18 июнь куни уч бемор вафот…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус беморлари сони 95 нафарга ортиб, жами 2657 кишини ташкил қилмоқда

Бугун, 18-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 95 одамнинг анализидан тожливирус инфекцияси қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда тожливирус юқтирганларнинг сони 2657 нафарга етган. Сўнги суткада 32 бемор даволаниб, шифохонадан чиқарилган. Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри –  49; Чуй вилояти — 14; Ўш вилояти — 7; Ўш шаҳри –  7; Жалолобод вилояти — 6; Боткен вилояти — 1;…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус юқтирган 32 бемор соғайди

Сўнги бир кеча кундуз давомида Қирғизистонда яна 32 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайиб, шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  11; Чуй вилояти — 12; Ўш вилояти — 4; Ўш шаҳри– 3; Жалолобод вилояти — 1; Боткен вилояти — 1; Қирғизистон бўйлаб жами тожливирусдан 1933 бемор соғайди.

Батафсил...

Жанар Акаев: Депутатлар мустақил эмас, президент маъмуриятидан буйруқ кутишади

Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев, “Узпресс” ахборот агентлиги муҳаррири Шоҳруҳ Соипов билан ўзининг иш фаолияти, ҳамкасбларининг ҳатти – ҳаракатлари, сайловолди кампаниялари, давлатдаги сиёсий аҳвол ва ёшларнинг келажаги ҳақида суҳбат қурди. Унинг фикрича, бугунги кунда депутатларга нисбатан айтилаётган танқидлар ўринли. “Аксарият депутатлар фаол иш олиб бормайди. 80-90 фоиз депутатлар тадбиркорлар. Баъзи депутатлар сўзларни нотўғри ўқишади. Бойлик эвазига депутат бўлиб олганлар кўп.…

Батафсил...

Қирғизистон давлат қарзи. Ҳар бир фуқаро учун 706,6 долларга тўғри келади

Апрель ойининг охирида ҳар бир Қирғизистон фуқаросининг давлат қарзи 706,6 долларга тенг бўлди. Бир ой давомида 1 долларгача камайди. Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 30 апрел ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи (ташқи ва ички) 4 миллиард 592,84 миллион долларни (362 миллиард 574,81 миллион сом) ташкил этган. Ушбу маблағнинг 3 миллиард 952,05 миллион доллари (311 миллиард 988,82 миллион сом) ташқи,…

Батафсил...

Бу йилги Ҳаж ибодати қолдириладими?

Саудия Арабистони расмийлари бу йилги Ҳаж мавсумини бекор қилиш ёки уни рамзий тарзда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times  нашри ёзмоқда. «Масала диққат билан ўрганилмоқда, турли сценарийлар кўриб чиқиляпти. Расмий қарор бир ҳафта қабул қилинади», – дейди Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигидаги юқори лавозимли амалдорларидан бири. Маълумотларга кўра, таклифлардан бири – Ҳаж мавсумини фақатгина маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида,…

Батафсил...

Қирғизистон фуқаролигидан 332 инсон маҳрум қилинди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда бугун, 17-июнда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди. Президентнинг фармони билан Қирғизистон Республикасининг фуқаролигидан 332 инсон (267 катта ёшдагилар 65 болалар) чиқарилган. Ҳар йили юзлаган инсонлар бошқа давлат фуқаролигини олиш мақсадида Қирғизистон фуқаролигидан воз кечади. Улар махсус ариза билан тегишли идораларга мурожаат қилганидан кейин, сўнги қарорни президент қабул қилади.…

Батафсил...

Россия Қирғизистон билан парвозларни 15 июлдан бошлаб тиклайди

Россия 2020 йил 15 июлдан бошлаб МДҲ мамлакатлари билан парвозларни қайта тикламоқчи. Бу ҳақда Россия Федерацияси туроператорлари уюшмаси хабар қилди. Аввалроқ Россия авиакомпаниялари ЕОИИ мамлакатларига мунтазам рейсларни тиклаётгани ҳақида хабар берган эди. Россия транспорт вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, 15-июлдан бошлаб Россиядан МДҲнинг исталган мамлакатига учиш мумкин. 1-августдан бошлаб Россиядан ва аксинча ҳаво қатнови мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати сезиларли равишда кенгайтирилиб,…

Батафсил...

Ўшда нима учун жамоат транспорт йўл ҳаққи 10 сом?

Ўш шаҳрида жамоат транспортининг аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида рақамлаштириш дастури амалга оширилмоқда. Шаҳар автокорхонаси йўловчилар учун қулайлик яратиш учун тўлов карталарини жорий этган. “Агар сиз ўзингизга қулай бўлган троллейбус ёки автобус хизматидан доимий фойдалансангиз, йўлкирани тўлаш учун махсус картани сотиб олганингиз мақул бўлади”, дейилади идора хабарида. Тўлов картасига эга йўловчилар қўйидаги тариф бўйича йўлкирани амалга ошираолади. Картанинг нархи…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда 36 ёшдаги бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирусдан яна бир инсон вафот этди.  Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича Cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. «1984-йилда таваллуд топган бемор вафот этди. Бу йигит Жалолобод вилоятига Бишкек шаҳридан 11-июнда марҳумни жанозасига бориб, шу ердан касаллик аломатлари чиқиб, Жалолобод вилояти шифохонасига мурожаат қилган. Шифокорлар даволашни бошлашган, аммо соғлиғи яхшиланмай, реанимация шароитлари ҳам яратилган. Бироқ бемор 16-июнда вафот…

Батафсил...

Давлат айбловчиси Алмазбек Атамбаевга 15 йил берилишини сўради

Бишкекдаги Биринчи май туман судида жиноят олами авторитети Азиз Батукаевнинг озод қилиниши иши бўйича томонларнинг эшитувлари бўлиб ўтди. «Азаттиқ» радиосига адвокат Замир Жоошевнинг хабар беришича, давлат айбловчиси ҳимояси остидаги собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. «Бугунги мажлисда эшитувлар вақтида давлат айбловчилари аввалги айблов хулосасини ўқиб берди. Улар Алмазбек Шаршеновични 15 йил озодликдан маҳрум қилишни, давлат…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда 90та янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 17-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 90 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2562 нафарни ташкил қилмоқда, 1901 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 30 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 90 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  36; Чуй вилояти — 29; Ўш вилояти — 6; Ўш…

Батафсил...

СOVID-19: 17-июнда 54 бемор соғайди

Бугун, 17-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 54 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2562 (+90) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  9; Чуй вилояти — 4; Норин вилояти — 6; Ўш вилояти — 16; Ўш шаҳри– 15; Иссиқкўл вилояти — 4; Қирғизистон бўйлаб жами 1901 бемор соғайган.…

Батафсил...

Бўрўнов бошчилигидаги ҳукуматнинг янги таркиби (рўйхат)

16-июнда  парламентдаги кўпчилик бош вазирликка номзод  Қубатбек Бўрўнов таклиф қилган Ҳукуматнинг таркибини кўриб чиқди. Қубатбек Бўрўнов вазирлар маҳкамасининг таркиби аввалги таркиб бўйича қолганини маълум қилди. Таклиф этилаётган Ҳукуматнинг янги таркиби: Бош вазир ўринбосарлари: Асрандиев Эркин Шамшудинович; Баатирбеков Алмазбек Баатирбекович; Исмаилова Аида Жекшенбаевна. Айдарбеков Чингиз – ташқи ишлар вазири; Жунушалиев Қашқар – Ички ишлар вазири; Жаманқулов Марат – Адлия вазири; Жеенбаева…

Батафсил...

Сузоқда тожливирус учун ажратилган пуллар нотўғри тақсимланган

Сузоқ тумани санитария-эпидемиология назорати марказининг бош врачи ва бош ҳисобчиси томонидан ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди. Юқорида айтиб ўтилган мансабдор шахслар вилоят маъмуриятининг захира фондидан COVID-19 инфекциясининг олдини олиш учун ажратилган 300 минг сомни Сузоқ тумани санитария-эпидемиология назорати маркази ходимларига иш ҳақи сифатида ёки моддий ёрдам сифатида тарқатган. Ҳукуматнинг «Захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш…

Батафсил...

Чубақ ҳожи Жалилов Уламолар кенгашидан чиқди

Дин олими Чубақ ҳожи Жалилов Қирғизистон мусулмонлари Уламолари кенгашининг аъзолигидан чиқиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. -Мен Жалилов Чубақ ҳожи, Уламолар кенгашидан ўз ихтиёрим билан чиқиш бўйича аризамни ёзиб, омонатни топширдим. Аллоҳ таоло муқаддас Қуръони Каримда: “… балким сизлар бир нарсани ёмон кўрганингиз билан, у сизлар учун яхшиликдир …” , (Бақара сураси 216-оят)…

Батафсил...

Чубақ Жалилов: Эр-хотинини уришяпти, аралашмайин деб кетиш – аҳмоқчилик

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов «Марал» радиосига оиладаги зўравонлик ҳақида фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Сузоқда 8-июнь куни эри томонидан калтакланган аёлнинг воқеаси каби ҳолатларнинг ошкор бўлмаганлари кўп эканини айтган. «Бундай воқеа  кўп жойда, керак бўлса ҳар куни бўлиб, одам ўлимига олиб келган ҳолатлар ҳам бўлмоқда. […] Бу бир одамни уриш эмас, бу бизнинг ҳаммамизни калтаклаш, оёқ ости қилишдир.…

Батафсил...

Радиочастоталарни сотганликда айбланиб яна бир амалдор ҳибсга олинди

Радиочастоталарни сотишда айбланиб яна бир киши ҳибсга олинди. Ҳарбий прокуратура томонидан Ахборот технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Мақсат Жилишбаев ҳибсга олингани маълум бўлди. Ҳозирда Ҳарбий прокуратура ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Ала ТВ» частоталарини сотиш бўйича қўзғалган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.

Батафсил...

Қирғизистон волейболчилари жаҳон рейтингида 91-ўринда

Халқаро волейбол федерацияси рейтингида Қирғизистоннинг волейбол бўйича терма жамоаси 91-ўринни эгаллади. 14 июнь куни FIVB веб-сайтида дунёнинг энг кучли жамоаларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қирғизистон терма жамоаси ҳисобида 57 очко бор. Бу умумий рейтингда 91-ўринни эгаллаш учун етади. Қирғизистон Осиё волейбол конфедерациясидаги терма жамоалар орасида 18-ўринни эгаллади.

Батафсил...
1 … 4 5 6 7 8 … 13