Ўш шаҳрида жамоат транспортининг аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида рақамлаштириш дастури амалга оширилмоқда.
Шаҳар автокорхонаси йўловчилар учун қулайлик яратиш учун тўлов карталарини жорий этган.
“Агар сиз ўзингизга қулай бўлган троллейбус ёки автобус хизматидан доимий фойдалансангиз, йўлкирани тўлаш учун махсус картани сотиб олганингиз мақул бўлади”, дейилади идора хабарида.
Тўлов картасига эга йўловчилар қўйидаги тариф бўйича йўлкирани амалга ошираолади. Картанинг нархи 64 сўм.
- Тўлов картасига эга одамлар учун йўлкира 8 сом, картасиз эса 10 сўм тўланади.
- Пенсионерлар картасига эга йўловчилар учун йўлкира бекор (паспорт, пенсионерлик дафтарчаси керак бўлади)
- Ўқувчилар картаси билан йўлкира 3 сом.
Электрон тўлов картаси узоқ муддатли фойдаланишга қулайлашган.
Тўлов картасини Ўш шаҳар автокорхонасининг хизмат кўрсатиш бўлимидан сотиб олсангиз бўлади. Манзил: Қулатов кўчаси 10а уй, Керме-Тоо МАБнинг идораси, милиция бўлимининг ичида.