Дин олими Чубақ ҳожи Жалилов Қирғизистон мусулмонлари Уламолари кенгашининг аъзолигидан чиқиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
-Мен Жалилов Чубақ ҳожи, Уламолар кенгашидан ўз ихтиёрим билан чиқиш бўйича аризамни ёзиб, омонатни топширдим. Аллоҳ таоло муқаддас Қуръони Каримда: “… балким сизлар бир нарсани ёмон кўрганингиз билан, у сизлар учун яхшиликдир …” , (Бақара сураси 216-оят) деб марҳамат қилганини ҳар доим эслаб юрсак, қалбимиз таскин топар,— деб ёзган.
Эслатиб ўтамиз, Чубақ ҳожи Жалилов жамиятдаги содир бўлаётган ўзгаришларга ўз фикрини очиқ ойдин билдириб келади. У 2010-2012-йиллар давомида Қирғизистон мусулмонлари идорасида муфтийлик лавозимида ҳам фаолият кўрсатган.