СOVID-19: Қирғизистонда 36 ёшдаги бемор вафот этди

Қирғизистонда тожливирусдан яна бир инсон вафот этди.  Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича Cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди.

«1984-йилда таваллуд топган бемор вафот этди. Бу йигит Жалолобод вилоятига Бишкек шаҳридан 11-июнда марҳумни жанозасига бориб, шу ердан касаллик аломатлари чиқиб, Жалолобод вилояти шифохонасига мурожаат қилган. Шифокорлар даволашни бошлашган, аммо соғлиғи яхшиланмай, реанимация шароитлари ҳам яратилган. Бироқ бемор 16-июнда вафот этди.

Марҳумда Бишкекдалик вақтида ҳам касаллик аломатлари бўлган. Бироқ шифокорларга мурожаат қилмай, ўзича антибиотик билан даволаниб, тана ҳароратини пасайтирувчи дориларни истеъмол қилган, шу ҳолатда Жалолобод вилоятига кетиб қолган. Борган манзилида соғлиғи ёмонлашгани сабали, шифохонага боришга мажбур бўлган. Икки томонлама пневмония, жуда оғирлашиб, сунъий нафас олиш аппаратлари ёрдамида нафас олган», – деди Н.Усўнбаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ