Бугун, 18-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 95 одамнинг анализидан тожливирус инфекцияси қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда тожливирус юқтирганларнинг сони 2657 нафарга етган. Сўнги суткада 32 бемор даволаниб, шифохонадан чиқарилган.
Янги қайд қилинган беморлар:
Бишкек шаҳри – 49;
Чуй вилояти — 14;
Ўш вилояти — 7;
Ўш шаҳри – 7;
Жалолобод вилояти — 6;
Боткен вилояти — 1;
Талас вилояти — 4;
Норин вилояти — 7;