Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда бугун, 17-июнда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг фармони билан Қирғизистон Республикасининг фуқаролигидан 332 инсон (267 катта ёшдагилар 65 болалар) чиқарилган.
Ҳар йили юзлаган инсонлар бошқа давлат фуқаролигини олиш мақсадида Қирғизистон фуқаролигидан воз кечади.
Улар махсус ариза билан тегишли идораларга мурожаат қилганидан кейин, сўнги қарорни президент қабул қилади.
Шунингдек, террорчилик ва ватанга хиёнат қилиш каби оғир жиноят содир этган одамлар ҳам президентнинг махсус қарори билан қирғиз фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин.