Бугун, 17-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 54 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2562 (+90) нафарни ташкил этмоқда.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 9;
Чуй вилояти — 4;
Норин вилояти — 6;
Ўш вилояти — 16;
Ўш шаҳри– 15;
Иссиқкўл вилояти — 4;
Қирғизистон бўйлаб жами 1901 бемор соғайган. 30 нафар бемор COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.