Бу йилги Ҳаж ибодати қолдириладими?

Саудия Арабистони расмийлари бу йилги Ҳаж мавсумини бекор қилиш ёки уни рамзий тарзда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times  нашри ёзмоқда.

«Масала диққат билан ўрганилмоқда, турли сценарийлар кўриб чиқиляпти. Расмий қарор бир ҳафта қабул қилинади», – дейди Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигидаги юқори лавозимли амалдорларидан бири.

Маълумотларга кўра, таклифлардан бири – Ҳаж мавсумини фақатгина маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида, кучли санитария қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилиши. Ёки мавсум бутунлай бекор қилиниши ҳам мумкин.

«Барча вариантлар муҳокама қилинмоқда, аммо устувор мақсад – ҳожиларнинг соғлиги ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат», – дейилади бошқа бир маълумотда.

Мусулмон олами давлатлари Ар-Риёдни ўз расмий қарорини тезроқ эълон қилишга чақирмоқда.

«Қарор тез орада қабул қилиниб, эълон қилинади», – дейилади Саудия ҳукуматининг 16 июндаги хабарида.

Туркия, Миср, Марокаш, Ливан каби мамлакатлар подшоҳлик қарорини кутаётганини билдирган бўлса, Франция мусулмон фуқароларига ҳаж зиёратини кейинги қолдириш тавсияси билан чиққан.

Бу йил Ҳаж мавсуми 28 июлдан 2 августгача давом этиши кутилаётган эди. Куни кеча Саудия Арабистонида коронавирус қурбонлари сони мингдан ошди. Вирус юқтириб олганлар сони 140дан ортган, улардан 91 мингдан зиёди соғайиб чиққан.

Бу йил Ҳаж мавсуми қолдириладиган бўлса, бу – 1932 йилда асос солинган подшоҳлик тарихидаги биринчи ана шундай ҳолат бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ