Нурсултон Назарбоев тожливирусга чалинди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоевга тожливирус юққани тўғрисида сиёсатчининг расмий сайти хабар берди.

“Айни пайтда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоев ўзини яккалаш режимида қолмоқда. Афсуски, Элбошининг тожливирусга топширган сўнгги тести ижобий натижа берган. Ҳавотирлар учун асос йўқ”,– дейилади хабарда.

Айтилишича, Назарбоев дистанцион тартибда ишламоқда. Шу кунгача Қозоғистонда тожливирусдан ўлганлар сони юз нафарга етди.

Нур-Султонда 18 июнь куни уч бемор вафот этгани хабар қилинди. Коронавирусга чалинганлар сони эса 22 минг кишидан ошди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ