Сузоқда тожливирус учун ажратилган пуллар нотўғри тақсимланган

Сузоқ тумани санитария-эпидемиология назорати марказининг бош врачи ва бош ҳисобчиси томонидан ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Юқорида айтиб ўтилган мансабдор шахслар вилоят маъмуриятининг захира фондидан COVID-19 инфекциясининг олдини олиш учун ажратилган 300 минг сомни Сузоқ тумани санитария-эпидемиология назорати маркази ходимларига иш ҳақи сифатида ёки моддий ёрдам сифатида тарқатган.

Ҳукуматнинг «Захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида» ги қарорига биноан давлат муассасалари ходимларига ойлик маошларини ошириш тақиқланган.

Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 320-моддаси (мансаб ваколатини суистеъмол қилиш) бўйича қайд этилди ва судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ