Бишкекда Алмазбек Атамбаевга қарши митинг бўлиб ўтмоқда

Қой Тош ҳодисалари иши бўйича навбатдаги эшитувлар бўлиб ўтиши кутилаётган Бишкекдаги Биринчи май туман суди олдида собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши митинг бўлиб ўтди. Митинг иштирокчилари «Атамбаевни командаси билан ўтқазиш керак» деган чақириқларни илгари суришди. Уларнинг фикрича, Атамбаев ўзининг президентлиги даврида олган қарзларни тўлаши керак. Фуқороларнинг айни шу гуруҳи 1 июн кунгимитингга чиққан эди. Суд биноси олдида Қой тош ҳодисалари…

Батафсил...

СOVID-19:Норинда 67 ёшдаги аёл вафот этди

Қирғизистонда тожливирус инфекцияси билан касалланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Марҳума — 67 ёшдаги бемор аёл Норин вилоятида даволанаётган эди.  «Шифокорларга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган экан. Бешинчи июнда маҳсус хизматга қўнғироқ қилганидан сўнг мобил гуруҳ бориб, шифохонага олиб келган. Олтинчи июнда Нориндаги госпиталга кўчирилган. Аҳволи оғирлашиб, 7-июнь кечаси юраги…

Батафсил...

Таласда номаълум шахслар «3 канал» идорасига ўт қўйди

7 июнь куни эрталаб номаълум шахслар Талас шаҳридаги «3 канал» идорасига ўт қўйди. Талас вилоят Ички ишлар бошқармаси (ИИБ)нинг хабар қилишича, ёнғин факти бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ОАВ раҳбари Жаннат Тоқтосунованинг «Азаттиқ» радиосига хабар беришича, ёнғин қасддан содир этилган ва аввалдан режалаштирилган, аланга туфайли офис техникаларининг ҳаммаси ёниб кетди: «Менинг фикримча, буларнинг ҳаммаси атайлаб содир этилган, номаълум шахслар дераза…

Батафсил...

Жалолободдаги барча масжидлар очилиш арафасида дезинфекция қилинди

Бугун, 8-июндан бошлаб Жалолобод шаҳридаги диний идоралар, масжидлар ва намозхоналар очилди. Шу сабабли ибодатхоналарда касалликнинг тарқалиш ҳавфини олдини олиш мақсадида, санитар талабларига риоя қилиш ва назорат қилишнинг алгоритми тузилди. Масжидларга келган ҳар бир намозхон юзқоп тақиши, кириш қисмида келганларнинг тана ҳарорати ўлчаш, ижтимоий оралиқни сақлаш таминланиши зарур. Шуниндек имкони борича намозхон ўзининг жайнамози ва тасбеҳини қўлланиши зарур.

Батафсил...

СOVID-19:13 беморнинг аҳволи оғир, уч нафари реанимация бўлимида

Қирғизистонда бугун, 8-июнь ҳолатига кўра тожливирус инфекциядан зарарланиш ҳолатлари сони  2032 инсонга етди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унга кўра, шифохоналарда 564 бемор даволанмоқда. 13 беморнинг аҳволи оғир, улар орасидан 3 бемор реанимация бўлимида. «Шифохонадаги 88 беморнинг аҳволи ўртача дея ташҳис қўйилмоқда. Қолган 463 беморнинг аҳволи қониқарли», – деди у. Бугунги ҳолат бўйича шифохонадан 1445…

Батафсил...

Ўш шаҳрида Бомдод намози жамоат билан ўқилди

Бугун, 8-июнь куни 2 ойлик танаффуздан сўнг Ўш шаҳар мусулмонлар қозиятига қарашли масжидларда барча қоидаларга риоя қилинган ҳолда Бомдод намози жамоат билан ўқилди. Аввал масжидларга келган ҳар бир намозхоннинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалари қўлланди, ҳар бир намозхон ўз жайнамози билан масжидга киргизилди. Сўнгра Ўш шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи имомлигида жамоат бомдод намозини ўқилиб, сўнгра масжидга келиш қоидалари тушунтирилди. «Ҳурматли…

Батафсил...

80 кунлик карантиндан сўнг Ўзбекистонда масжидлар очилди

Бугун, 8 июндан қўшни Ўзбекистон Республикасидаги масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини адо этдилар. Шу билан “яшил” ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда файзли ибодатлар бошланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Халқимиз бошга тушган синовларни “Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам,…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 25 инсон тожливирус юқтириб олди

Қирғизистонда 8-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 25 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2032 нафарни ташкил қилмоқда, 1445 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 23 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 33 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  18; Чуй вилояти — 7; Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг…

Батафсил...

СOVID-19: 8-июнда 20 бемор соғайди

Бугун, 8-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 20 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2032 (+25) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  17; Норин вилояти — 2; Жалолобод вилояти – 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1445 бемор соғайган. 23 нафар бемор COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг…

Батафсил...

Жалолобод шаҳридаги масжидлар 8-июндан бошлаб очиладиган бўлди

Жорий йилнинг 8-июнидан бошлаб Қирғизистондаги барча масжидлар очилиши муносабати билан Жалолободдаги масжидларнинг очилишга бўлган тайёргарликлари ҳақида мажлис бўлиб ўтди. Масжлисда шаҳар мэрининг ўринбосари Руслан Алтимишов ва шаҳар масжидларининг имомлари иштирок этишди. Мажлисда инфекцияни юқтириб олиш ҳавфи ҳали хануз давом этаётгани сабабли масжидларнинг кириш қисмига маҳсус ҳимоя воситаларини ўрнатиш зарурлиги, намозхонлар юзқоп тақиши ва 1,5 метрлик оралиқни сақланиши айтилди. Соғлиқни сақлаш…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 33 инсон тожливирус юқтириб олди

Қирғизистонда 7-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 33 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2007 нафарни ташкил қилмоқда, 1425 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 22 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 33 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  9; Чуй вилояти — 3; Норин вилояти — 8; Ўш…

Батафсил...

СOVID-19: 7-июнда 65 бемор соғайди

Бугун, 7-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 65 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Қирғизистонда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2007 (+33) нафарни ташкил этмоқда. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  8; Норин вилояти — 30; Ўш вилояти — 7; Ўш шаҳри – 18; Жалолобод вилояти – 1; Иссиқкўл вилояти — 1; Қирғизистон бўйлаб жами 1425…

Батафсил...

Москвада 21 ёшлик қирғизистонлик қиз чақалоғини сувга чўктирди

Россиянинг Москва шаҳрида 21 ёшлик қирғизистонлик қиз туғиб, чақалоғини сувга (ваннага) чўктирган. Бу ҳақда 5-июнда «360» нашри ҳуқуқ тартибот ҳодимларидаги манбаларига таяниб ёзмоқда. Тергов қўмитасининг сайтида 2-апрель куни у соғлом қиз фарзанд кўргани ҳақида ёзмоқда.  «Аммо чақалоқни боқишни ҳохламагани сабабли сувга чўктирган, ундан сўнг  халтага солиб, уйининг ёнидаги ахлатхонага ташлаб юборган. 2-июнда у шифохонага бориб, ҳомиласи ўлик ҳолатда туғилганини айтган.…

Батафсил...

Президент оилавий зўравонлик бўйича қонунга ўзгартиришларни мақуллади

Сўўрўнбай Жээнбеков Жазо-процессуал кодексига ўзгартиришларни киргизиш тўғрисидаги қонунга қўл қўйди. Бу бўйича оилавий зўравонликда гумондорни қўлга олиш учун шартлар тўлиқланган. Қонун лойиҳаси бўйича фақат биргина модда ўзгаради — 504 — у 3,1 банди билан тўлиқланади. Унда оилавий зўравонликка гумондор одамни 48 соатга ушлаб туриш учун асослар ёзилган. Янги уч пункт бўйича агар гумондор жабрланган одамнинг ҳамда бошқа оила аъзоларининг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирса, у…

Батафсил...

Ўзбекистонга келин бўлган қирғизистонлик аёллар чегарадан ўта олмади

Ўзбекистонга келин бўлган 80га яқин қирғизистонлик аёл Қорасув туманидаги «Дўстук» божхона назорат бекатидан ўта олишмай турибди. Улар орасида ҳомиладорлари ва ёш болалик келинлар ҳам бор. Бу ҳақда “Турмуш” нашри ёзмоқда. Жалолобод вилояти, Сузоқ туманида туғилиб, Тошкентга келин бўлган Ирода Жўрабоева 2 боласи билан уч кундан буён ушбу божхона назорат бекатида кун кечирмоқда. «Мен Ўзбекистондан ота-онамнинг уйига март ойининг бошида меҳмондорчиликка…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 38 инсон тожливирус юқтириб олди

Қирғизистонда 6-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 38 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1974 нафарни ташкил қилмоқда, 1360 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 22 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 38 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  9; Норин вилояти — 3; Ўш вилояти — 2; Ўш…

Батафсил...

СOVID-19: 6-июнда 20 бемор соғайди

Бугун, 6-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 20 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  14; Норин вилояти — 3; Ўш вилояти — 3; Қирғизистон бўйлаб жами 1360 бемор соғайган. 22 нафар бемор COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Батафсил...

Ўш мэри:«Масжидларда санитар қоидаларига амал қилинмаса, қайта ёпилади»

Ўш шаҳрида 8-июндан бошлаб Республика тезкор штабининг рухсати билан масжидлар очилади. Бу ҳақда бугун, 6-июнда онлайн брифинг чоғида Ўш шаҳри мэри Т. Сарибашов маълум қилди. Унга кўра, Ўш шаҳрида 72 масжидда ибодат қилинади. «Биз Ўш шаҳрининг қозиси билан гаплашдик,  барча масжидлар санитар талабларга амал қилиб, антисептик, бетқоп билан таминланиши зарур эканини эслатдик. Масжидга кираётган ҳар бир намозхон юзқопни мажбурий турда…

Батафсил...

Боғчалардаги ўзгаришлар: Болалар тўпланиб ўйнамайди

5-июнь куни Республика тезкор штаби йиғилишида Таълим ва фан вазирлигининг мактабгача таълим бериш маҳкамаларини очишга тайёргарлик  ҳақидаги маълумотлар тингланди. Вазирнинг ўринбосари Надира Жусупбекова тегишли алгоритм ишлаб чиққанлигини, санитар-эпидемиология талаблари тасдиқланганини, ижтимой оралиқ қоидаларига амал қилишни ёдга олиш билан биргаликда янги усуллар ишланганини маълум қилди. «Биз болалар гуруҳ бўлиб ўйнамасликлари учун усулларни ўзгартирмоқдамиз ва биз ижтимоий масофани ҳисобга оладиган ўйинларни таклиф…

Батафсил...

Тожикистон авиарасмийлари Россияга парвозлар тиклангани борасидаги хабарларни рад қилди

Тожикистон авиарасмийлари халқаро, жумладан Россияга парвозлар тиклангани борасидаги хабарларни рад қилди. Тожикистон мамлакатга коронавирус кириб келиш хавфи боис 20 март куни халқаро йўловчи ташиш учун ўзининг ҳаво ҳудудларини ёпди. Тожикистон ҳукумати қошидаги Фуқаро авиация Агентлиги 4 июн куни баёнот бериб, санитария-эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейингина халқаро парвозлар тикланиши, бу борада расмий хабар берилишини маълум қилди. Куни кеча «Азия-Плюс» ахборот агентлиги, айрим…

Батафсил...
1 9 10 11 12 13