Ўш шаҳрида Бомдод намози жамоат билан ўқилди

Бугун, 8-июнь куни 2 ойлик танаффуздан сўнг Ўш шаҳар мусулмонлар қозиятига қарашли масжидларда барча қоидаларга риоя қилинган ҳолда Бомдод намози жамоат билан ўқилди.

Аввал масжидларга келган ҳар бир намозхоннинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалари қўлланди, ҳар бир намозхон ўз жайнамози билан масжидга киргизилди.

Сўнгра Ўш шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи имомлигида жамоат бомдод намозини ўқилиб, сўнгра масжидга келиш қоидалари тушунтирилди.

«Ҳурматли жамоат! Қоидаларга риоя қилган ҳолда Бомдод намозини адо қилдик. Мусулмон инсон бошқаларга намуна бўлиши керак. Қоидаларга риоя қилган ҳолда масжидга келишингизни илтимос қиламан», — деди Убайдулла ҳожи Сарибаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ