Ўш мэри:«Масжидларда санитар қоидаларига амал қилинмаса, қайта ёпилади»

Ўш шаҳрида 8-июндан бошлаб Республика тезкор штабининг рухсати билан масжидлар очилади. Бу ҳақда бугун, 6-июнда онлайн брифинг чоғида Ўш шаҳри мэри Т. Сарибашов маълум қилди.

Унга кўра, Ўш шаҳрида 72 масжидда ибодат қилинади.

«Биз Ўш шаҳрининг қозиси билан гаплашдик,  барча масжидлар санитар талабларга амал қилиб, антисептик, бетқоп билан таминланиши зарур эканини эслатдик. Масжидга кираётган ҳар бир намозхон юзқопни мажбурий турда тақишлари керак. Агар масжидларда санитар қоидаларга амал қилинмаса, биз масжидларни ёпишга мажбур бўламиз», – деди Таалайбек Сарибашов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ