Қирғизистонда 6-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 38 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1974 нафарни ташкил қилмоқда, 1360 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 22 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Янги қайд қилинган 38 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
Бишкек шаҳри – 9;
Норин вилояти — 3;
Ўш вилояти — 2;
Ўш шаҳри – 11;
Жалолобод вилояти – 2;
Чуй вилояти — 10;
Боткен вилояти — 1;
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.